Маданият

Асли ўзбекистонлик рэпер DONI Black Star’дан кетди

Рэпер DONI’нинг Black Star лейбли билан ҳамкорлиги 5 йил давом этди.

Асли ўзбекистонлик рэпер DONI Black Star’дан кетди
Фото:Facebook

Бир йил аввал Тимур Юнусовнинг лейблини орасида Егор Крид, Кристина Si, L'One бўлган бир қатор машҳур санъаткорлар тарк этганди. Яқинда эса ушбу рўйхатга кўпчиликка DONI тахаллуси билан таниш Достонбек Исламов қўшилди. Рэпернинг сўзларига кўра, у Тимати билан ҳеч қандай жанжалларсиз ўз репертуарини сақлаган ҳолда хайрлашган.

“2020 йилнинг бошида лейбл билан тузган шартномам ўз ниҳоясига етди. Янги йил байрамларидан кейин мартга яқин бу ҳақда маълум қилишни хоҳладик. Мартда эса карантин бошланиб кетди. Биз одамларни ортиқча ахборот билан қийнашни истамадик, буни яна кейинга қолдирдик. Биз самимий тарзда, дўстона хайрлашдик. Ҳеч кимда ҳеч қандай даъво йўқ”, - деган у ТНТ Music’га берган интервьюсида.

DONI мустақил тарзда иш бошлашда ҳаяжонланмоқда, аммо ҳаммаси яхши бўлишига умид қилмоқда. 

“Сен Black Star сафида бўлсанг, сенда аниқ шартнома бўлади ва унга риоя қилишга мажбурсан. Агарда бунга риоя қилмасанг, бошқа ишларда бўлгани каби ҳамма нарса сенга учиб келади. Шунинг учун ўзимни жанжаллардан ҳимоя қилиш мақсадида ўтган йилнинг охирида яккахонлик ижодга қўйиб юборишларини сўрадим. Хўжайинларим бунга “DONI агарда ўзингни шундай кўраётган бўлсанг, майли, биз қарши эмасмиз. Биз сен билан нима бўлгандаям дўст бўлиб қоламиз” дейишди”, изоҳлаган санъаткор.

Эслатиб ўтамиз, DONI тахаллуси билан танилган Достонбек Исломов 1985 йилда Тошкентда туғилган.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились31304(+695)
Выздоровели22992(+950)
Умерли200(+6)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились31304(+695)
Выздоровели22992(+950)
Умерли200(+6)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ