Жамият

Россия – Қозоғистон чегарасида қолиб кетган ўзбекистонликлар ватанга қайтарилади

Ўзбекистон ҳукумати чегарада қолиб кетган минглаб меҳнат муҳожирларини ватанга қайтаради. 

Россия – Қозоғистон чегарасида қолиб кетган ўзбекистонликлар ватанга қайтарилади
Фото:Артем Голяков

Россия ва Қозоғистон чегарасида Ўзбекистон фуқаролари ватанга қайтиш учун транзит йўлаги очилишини кутиб тўпланиши ҳолати кузатилмоқда. Россия томони маълумотига кўра, Самара области Большая Черниговка районида 1700 нафар, Оренбург областининг Бузулукс районида эса 700 нафарга яқин ўзбекистонликлар тўпланган.

«Бу рақамлар ва маҳаллий ҳокимиятлар, чегара хизматлари бераётган маълумотларда фарқ мавжуд. Шу сабабли чегара ҳудудларида тўпланиб қолган ўзбекистонликларнинг рўйхатини шакллантириш ишлари бошланди. Ўз навбатида Россия томони билан Ўзбекистон фуқароларини «Ўзбекистон темир йўллари» поездларида олиб келиш масаласи муҳокама қилинмоқда», дейилади Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўмитасининг Kun.uz’га берган маълумотида.

13 июль куни Россия бош вазири ўринбосари Т.Голиков бошчилигидаги коронавируснинг тарқалиши олдини олиш бўйича тузилган оператив штаб бу борада ижобий жавоб бериши кутилмоқда. Шунингдек, Ўзбекистон фуқароларини график асосида олиб ўтиш бўйича Қозоғистон томони билан келишувга эришилган.

 

Поездлар Миллий гвардия, Ички ишлар вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги иштирокида ҳаракатланади. Оренбургдаги фуқаролар учун чипта нархи 8,5 минг рубль (120 доллар), Самарадагилар учун 10,1 минг рубль (145 доллар) бўлади. Нархлар ўзгармайди. Олиб келинган фуқароларнинг 1200 нафари Наманганда, 900 нафари Тошкент вилоятидаги Ўртасарой карантин марказига жойлаштирилиши кутилмоқда.

 

Ўзбекистонга қайтиш учун Россиядаги ватандошлардан 87816та сўров (сўнгги бир кунда 290та) бўлган. Улардан 5664 нафари молиявий қийин ҳолатда. Кўпчилик Россиядан амалга оширилаётган чартер рейсларнинг нархи қимматлигидан норози бўлган ва машинада ватанга қайтишга қарор қилган. Шу боис темир йўл рейслари ташкил этилди.

 

Эслатиб ўтамиз, жорий йил 10 июль куни Ташқи ишлар вазирлиги Қозоғистон чегарасида бўлиб турган 3700 дан ортиқ Ўзбекистон фуқаролари Қозоғистон – Ўзбекистон чегарасини кесиб ўтганини маълум қилганди.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились26804(+503)
Выздоровели17838(+576)
Умерли161(+2)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились26804(+503)
Выздоровели17838(+576)
Умерли161(+2)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ