Жамият

“Орландо” ва юк машинаси иштирокида ЙТҲ. Қурбонлар бор

Ҳайдовчининг йўл қоидаларига амал қилмаслиги ўзи ва йўловчининг ўлимига сабаб бўлди.

“Орландо” ва юк машинаси иштирокида ЙТҲ. Қурбонлар бор
Фото:ИИВ ЙҲХББ

Қашқадарёда йўл белгилари ва светофорнинг тақиқловчи ишорасига амал қилмаслик оқибатида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди, дея хабар берди ИИВ ЙҲХББ Матбуот хизмати.

 

Бугун, 12 июль куни соат 00:20 ларда Қашқадарё вилояти Чироқчи тумани ҳудудидан ўтувчи 4Р 87 автомобиль йўлининг 47 километрида, ҳайдовчи 1976 йилда туғилган Хоразм вилояти Хонқа туманида яшаган М.М. ишончнома орқали “Орландо” русумли транспорт воситасини иккинчи даражали йўлдан бошқариб келаётиб, 2.4. “Йўл беринг” йўл белгисига ва светофорнинг тақиқловчи чироғига амал қилмасдан, асосий йўлдан ҳаракатланиб келаётган ҳайдовчи 1979 йилда туғилган Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида яшовчи, Б.Я. бошқарувидаги “DAF SXF 105”  русумли юк автомашинаси йўлига чиқиб кетиб тўқнашув содир этган. 

Оқибатда “Орландо” русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси М.М. ва автомобиль йўловчиси 1983 йилда туғилган Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл туманида яшаган Т.Ж.лар олган тан жароҳатлари натижасида воқеа жойида вафот этган.

 

Йўловчилар — Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманида  яшовчи, 1992 йилда туғилган Қ.Д., Хоразм вилояти Урганч туманида яшовчилар 1983 йилда туғилган А.Ш., 1986 йилда туғилган Қ.Н., 2010 йилда туғилган Ж.Ш., 2013 йилда туғилган Ж.Н. ва 2016 йилда туғилган Ж.Д.лар олган тан жароҳатлари сабабли касалхонага ётқизилган.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились32837(+183)
Выздоровели25659(+0)
Умерли213(+2)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились32837(+183)
Выздоровели25659(+0)
Умерли213(+2)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ