Коронавирус

Адлия вазири маслаҳатчиси "COVID-19" юқтирган бўлиши мумкинлигини айтмоқда

У ярим кун СЭОМ эшиги олдида туриб, тест топширолмай қайтганини, тест бўлмаганлиги учун тез ёрдам ва поликлиника уни коронавирусга чалинганлигини тан олмаётганини айтган. 

Адлия вазири маслаҳатчиси
Фото:Facebook /shahnoza.turaxodjaeva

Адлия вазири маслаҳатчиси ва блогер Шаҳноза Соатова ўзини ва оила аъзоларини коронавирус юқтирган бўлиши мумкинлиги ҳақида хабар берди. Бу ҳақда у ўзининг Telegram-каналида хабар берди.

 

Шаҳноза Соатова ўзида 4 кундан бери тана ҳарорати 37−37,5 атрофида бўлаётганлиги, оила аъзоларида ҳам иситма, йўтал кузатилаётганиги ва таъм билмаётганликлари ҳақида ёзган.

"Ярим кун СЭС эшигида сарғайиб, тест топширолмай қайтдим. Менда катта эҳтимол билан Covid-19. Ковиддан даволанавераман энди. Албатта, мустақил даволанаман, чунки тестсиз биров мени ковиддан даволамайди, тест топширолмайман, демак ёпиқ доира", дейди Шаҳноза Соатова.

Унинг айтишича, тез ёрдам ва поликлиника инфекция бўлиши мумкин деб фақат масофадан маслаҳат беряпти, лекин тест йўқлиги учун расман COVID-19 деб тан ҳам олмаяпти. 

«Хуллас, бетартиблик ва тизимсизлик, - деб ёзади у. – Масалан, уч кун аввал иситмам чиққанида поликлиникага телефон қилдим, у тезёрдамга қил деди. Колл-центр ҳам тезёрдамга йўналтирди, тезёрдам поликлиникага, поликлиника яна тез ёрдамга... Охири телефоним овоз ёзяпти, шикоят қиламан деганимдан сўнг участка врачим телефонда дориларни айтиб турди. Мана аҳвол!»

Адлия вазири маслаҳатчиси Соғлиқни сақлаш тизимини ҳисобот ва қуруқ рақамлар ортидан қувганликда айблайди. Мавжуд ресурслардан ўз ўрнида фойдаланмаслик оқибатида эндиликда тизимда тартибсизликлар кўпаяётганини таъкидлайди.

«Шунча пайт фалонча касал тузалди деб ҳисобот бериб, шундоқ ҳам тузалиб кетаётган одамлар билан статистикангизни бойитдингиз. Яна уларни тантана билан уйига кузатиб ажойиб шоулар қилдингиз. Ўша пайтда ресурсларингизни тўғри тақсимлаб, ҳозир ўзингиз қўллаётган усулни қилсангиз, яъни ёппасига эмас, фақат ўта зарур ҳолларда касалхонага ковид билан зарарланганларни ётқизсангиз бўлмасмиди? Врачларни зўриқтирмай, бошқа ресурсларни ҳам оқилона тақсимлаш бўлмасмиди шу. Кеча ҳаммага, бугун эса ҳеч кимга бўляпти энди», дейди Адлия маслаҳатчиси Шаҳноза Соатова.

Блогер айнан шу кунларда ўзида коронавирус белгиларини сезганлар қаерга бориши, нима қилиши, ўзини ўзи қандай даволаши ҳақида йўриқнома чиқариб, тарқатишни талаб қилган. 

«Ҳозир энг кераклиси шу. Чунки аҳоли у ёқда турсин, тиббиёт ҳодимлари ҳам билмаяпти нима қилишни. Интернетда айланиб юрган турли рецептларни тартибсиз қўллашяпти!», дея таъкидлайди у.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ