Жамият

Комил Алламжоновда коронавирус инфекцияси аниқланган — видео

Мушакларим, суякларим – бутун танамда оғриқ ҳис қилдим - деди у.

Комил Алламжоновда коронавирус инфекцияси аниқланган — видео
Фото:АОКА

Комил Алламжоновда коронавирус инфекцияси аниқланган. У Telegram-каналида ўз танасида касаллик қандай кечгани ҳақида ҳикоя қилувчи видеоёзув қолдирди.

 

–  Бундан бир неча кун олдин менда ҳароратнинг кўтарилиши ва умумий ҳолсизлик кузатилди. Тест топшириб кўрсам, менда коронавирус инфекцияси борлиги аниқланди. Мушакларим, суякларим – бутун танамда оғриқ ҳис қилдим. 

 

Шифокорларга мурожаат қилдим. Уларнинг тавсияси билан ўпкамни МРТ қилишди. Умумий қон таҳлилини топширдим ва шифокорлар менда енгил формали коронавирус кечаётганини айтишди. 

 

Мен ўз уйимда, оила аъзоларимдан алоҳида шароитда ушбу касалликни бошимдан ўтказдим. Шифокорларнинг тавсияси билан ҳар икки соатда ҳароратимни ўлчаб турдим. Тана ҳароратим биринчи куни 37-38 даража оралиғида, ҳатто 39 даражагача ҳам кўтарилди. 

 

Кунига 5-6 литр сув ичиш тавсия қилинди. Тана ҳароратим 37-38 даража бўлганида ҳеч қандай дорилар ичмадим. Ундан кўтарилгандагина ҳарорат туширадиган дориларни қабул қилдим.


Биринчи икки кунлигида тунлари этларим увушиб, қалтираб чиқдим. Кейинчалик шифокорларнинг тавсияларига амал қилиб, қизарган томоғим учун буюрилган муолажаларни ва бурун битишга қарши махсус суюқликларни қўллаб турдим. Кунига уч марта таркибида С витамини бўлган таблеткани сувда эритиб қабул қилдим. 

 

Менга, асосан, шамоллаш ва грипп аломатлари сезилганда буюриладиган муолажалар тавсия қилинди. Албатта, бу касаллик ҳаммада ҳар хил кечади. 

 

Ушбу видеомурожаатни қилишимдан асосий мақсад – кўпчилик шамоллаш деб ўйлаб, коронавирус касаллигига чалинганини билмай қоляпти. Мен ана шундай ҳамюртларимизга ваҳимага тушмасдан, албатта шифокор кўригидан ўтишни тавсия қиламан. Чунки шамоллашга ўхшагани билан вируснинг қайси организмга қараб “юриш” қилишини билмай қоларкан киши. Шифокорларнинг айтишича, 7–8-кунлар энг хавфли кунлар ҳисобланар экан.

 

Менда 3 кунда тана ҳарорати кўтарилиши тўхтади. Лекин қисқа йўтал пайдо бўлди, шифокорлар бунга қарши антибиотик ёзиб беришди. 

 

Бу ўринда шифокорлар тавсиясисиз бирор дори воситаларини қабул қилишдан ўзингизни тийишингизни сўрайман. Чунки ҳозирда қўлланилаётган дори воситаларининг тиббий таҳлилларсиз қабул қилиниши бошқа салбий оқибатларни келтириб чиқариши мумкин экан. Шунинг учун, маслаҳатим – барча тиббий таҳлилларни топшириб ва шифокор назоратидагина дори воситаларига мурожаат қилинг.

 

Энг асосийси, хонадон шароитида ҳам даволанса бўлар экан. Шунингдек, бу касалликда танангизда бошқа касалликларнинг бор ёки йўқлиги ҳам муҳим экан. Соғлом ва ёш организмларда бу касаллик енгил ва тез ўтади. 

 

Бугун менинг касалликка чалинганимнинг 12-куни. Ўзимни яхши ҳис қиляпман – ҳолсизланиш, йўтал ва ҳароратнинг кўтарилиши тўхтади. 

 

Тўғриси, касаллик ҳақидаги турли маълумотларнинг таъсири сабаб дастлаб озгина хавотир ҳам уйғонган эди. Қурқув ва тушкун кайфиятда йиғлагим келган ҳолатлар ҳам бўлди. Шукрки, ҳаммаси ортда қолди, ҳозир ҳаммаси яхши. Бутунлай тузалиб кетдим, оилам билан ҳам тўлиқ мулоқотга киришдим. 

 

Касаллик даврида кунига уч маҳал яхши овқатланишини ҳам тавсия қилган бўлардим. Орада бир ҳид билмаслик ҳолати ҳам бўлди: икки кунда қайтди. Шунингдек, таъм билмаслик ҳам кўп суюқликдан сўнг қайтди.

 

Барчага тавсиям шуки, албатта, карантин тартибларига риоя қилинг ва касалликнинг бирор аломатини сезсангиз, шифокор назоратидагина дори воситаларини қабул қилинг. 

 

Доим саломат бўлинг, асосийси, тушкунликка тушманг, бу касалликнинг барибир давоси бор, - дейди Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси Комил Алламжонов.

 

 

Covid-19 в Узбекистане
Заразились32215(+232)
Выздоровели24090(+0)
Умерли208(+2)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились32215(+232)
Выздоровели24090(+0)
Умерли208(+2)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ