Коронавирус

Карантинда эҳтиёжманд оилаларга ажратиладиган маблағ маълум қилинди

Хайрияларни мувофиқлаштириш ва волонтёрлик марказлари орқали етказиб бериш учун давлат томонидан 20 млрд. сўм миқдорида маблағ ажратилиши айтилди.

Карантинда эҳтиёжманд оилаларга ажратиладиган маблағ маълум қилинди
Фото:UzNews.uz

Республика махсус комиссияси қарорига мувофиқ, волонтёрларга ёрдам кўрсатиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича зарур чора-тадбирлар ҳам белгиланди

 

Эндиликда моддий кўмак юкларини ўз манзилига етказиб беришда асосий ёрдамчи бўлган волонтёрлар маҳаллий ҳокимликлар томонидан зарур ҳимоя воситалари – тиббий комбинезон, тиббий ниқоб, қўлқоп, дезинфекция воситалари, шунингдек, узлуксиз ҳаракатланиш учун автотранспорт воситалари (дамас, лабо, газель ва б.қ.) билан таъминланади.

 

Юқорида кўрсатилган чора-тадбирларни амалга ошириш, шу жумладан, моддий жиҳатдан оғир аҳволга тушиб қолаётган энг муҳтож оилаларга озиқ-овқат, дори-дармон воситалари ва биринчи эҳтиёж маҳсулотларини сотиб олиш ҳамда ҳомийлик, хайрияларни мувофиқлаштириш ва волонтёрлик марказлари орқали етказиб бериш учун давлат томонидан 20 млрд. сўм миқдорида маблағ ажратилди.

 

Келгусида давлат томонидан карантин даврида аҳолининг муҳтож катламларини қўллаб-қувватлаш мақсадида заруратга қараб яна қўшимча маблағлар ажратилиши хабар қилинди.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились30609(+691)
Выздоровели22042(+726)
Умерли194(+6)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились30609(+691)
Выздоровели22042(+726)
Умерли194(+6)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ