Бизнес

Илон Маск бойлар рўйхатида бешта миллиардерни қувиб ўтди

Бойлиги 6,1 млрд долларга ошган Илон Маск энди Уоррен Баффет, Сергей Бриндан бойроқ.

Илон Маск бойлар рўйхатида бешта миллиардерни қувиб ўтди
Фото:Getty

10 июль куни Tesla акцияларининг ўсиши ортидан Илон Маскнинг бойлиги 6,1 млрд долларга ошган. Бу ҳақда Bloomberg хабар берди.

 

Bloomberg Billionaires Index рейтинги маълумотларига кўра, Маскнинг бойлиги 70,5 млрд долларга етган. Шу тариқа, Маск ушбу рейтингда 7-ўрингача кўтарилиб олган.

 

Ҳафта бошида Berkshire Hathaway директорлар кенгаши раиси Уоррен Баффетнинг 2,9 млрд доллар хайрия қилган. Маск Баффетдан ташқари яна тўртта дунё миллиардерларини бу рўйхатда қувиб ўтган. 

 

Улар орасида L'Oreal хўжайинларидан бири Франсуаза Бетанкур-Майерс, Oracle ҳамасосчиси Ларри Эллисон, Осиёнинг энг бой одамиҳиндистонлик магнат Мукеш Амбани ва Google ҳамасосчиси Сергей Брин бор.

 

Bloomberg таъкидлашича, 49 ёшли Маскнинг асосий бойлигини Tesla компаниясидан келадиган пуллар ташкил қилади. 

 

Электромобиллар ишлаб чиқарувчи компаниянинг жорий йилдаги акциялари нақ 269 фоизга ўсган.

 

SpaceX компаниясининг қимматли қоғозлари Илон Маскка 15 миллиард доллар келтиради.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились30609(+691)
Выздоровели22042(+726)
Умерли194(+6)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились30609(+691)
Выздоровели22042(+726)
Умерли194(+6)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ