Жамият

Норин дарёсида қармоғига «гашиш» моддаси илинган «балиқчилар» қўлга тушди

Наманган вилоятининг Учқўрғон туманида Норин дарёси орқали қирғизистонлик фуқародан «гашиш» гиёҳвандлик воситасини олиб ўтказган фуқаро аниқланди.

Норин дарёсида қармоғига «гашиш» моддаси илинган «балиқчилар» қўлга тушди
Фото:tergov.uz

ИИВ ҳузуридаги Тергов департаментининг маълум қилишича, 59 ёшли С.К. қирғизистонлик «М» исмли шахс билан жиноий тил бириктириб, божхона назоратини четлаб, «М»нинг ёрдамида Қирғизистон Республикаси билан Ўзбекистон Республикасини ажратиб турувчи, божхона назорати ўрнатилмаган «Норин» дарёси орқали, дарёнинг Қирғизистондаги қирғоғидан Ўзбекистондаги қирғоғига қараб, балиқ тутишга мўлжалланган қармоқ ёрдамида «гашиш» гиёҳвандлик воситасини олиб ўтказганидан сўнг, С.К. ушбу гиёҳвандлик воситасини яшаш уйи дарвозахонасига олиб бориб, яшириб қўйган.

Шундан сўнг, С.К. ўзининг таниши 44 ёшли Р.А. билан жиноий тил бириктириб, 2020 йил 5 июль куни 513,53 грамм «гашиш» гиёҳвандлик воситасини 3 500 АҚШ долларига сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

 

Шунингдек, шу куннинг ўзида С.К., нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганида, яшаш уйида 0,21 грамм «марихуана», 13,47 грамм «гашиш» ва 0,74 грамм “кўкнор сомони” гиёҳвандлик воситаларини сақлаб келганлиги аниқланиб, мазкур воситалар процессуал тартибда расмийлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят Кодексининг 273-моддаси 5-қисми (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни кўп миқдорда қонунга хилоф равишда сотиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Ҳозирда Учқўрғон туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилиб, С.К. ва Р.А., лар ишга гумон қилинувчи тариқасида жалб қилиниб, уларга нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. 

 

Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда. 

Covid-19 в Узбекистане
Заразились56068(+190)
Выздоровели52466(+0)
Умерли463(+2)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились56068(+190)
Выздоровели52466(+0)
Умерли463(+2)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ