Жамият

Карантин вақтида корхона ва ташкилотларга қўйиладиган талаблар маълум қилинди

COVID-19 инфекциясининг тарқалишига қарши профилактик тадбирлар йўлга қўйилади.

Карантин вақтида корхона ва ташкилотларга қўйиладиган талаблар маълум қилинди
Фото:Анна МАЛЫШЕВА

Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бош инспектори Нурмат Отабеков бугун АОКА ҳузуридаги штабда бўлиб ўтган брифингда карантин вақтида корхона ва ташкилотларга қўйиладиган талабларни айтди. 

 

Унга кўра, корхона ва ташкилотлар томонидан коронавирус (COVID-19) инфекциясининг тарқалишига қарши профилактик тадбирлар қуйидагиларга қаратилиши лозим:

 

- ташкилотга инфекциянинг ташқаридан кириб келишига йўл қўймаслик;

 

- ташкилот меҳнат жамоаси орасида коронавирус (COVID-19) инфекциясини тарқалишига қарши чоралар кўриш;

 

- ишчиларни зарарланишига қарши ташкилий - техник тадбирлар;

 

- ишчиларни зарарланишига қарши бошқа ташкилий чора-тадбирлар.

 

Ташкилотга инфекциянинг ташқаридан кириб келишига йўл қўймаслик учун қуйидаги тадбирлар амалга оширилиши тавсия этилади:

 

- ходимларни ишхонага олиб келиш учун автобус, микроавтобуслар ва енгил автомашиналардан фойдаланиш;

 

- ишчи ходимлар транспорт воситасига чиққанида юз ниқоблари алмаштирилиб, тушаётганда яна янгиси бериш лозим;

 

- ишчи-ходимлар туширилгандан сўнг транспорт ичи дезинфекция қилиниб 0,5 соатга ёпиб қўйилади.

 

- ҳар куни ишхонага киритишдан олдин тана ҳароратини контактсиз пирометр ёки шу кабилар ёрдамида ўлчаш, тана ҳарорати кўтарилганлиги ва/ёки юқумли касаллик белгилари намоён бўлиб турган ишчиларни ишга қўймаслик;

 

- ишчининг саломатлиги ҳолатини текшириш, унинг мулоқотдагилари тўғрисида маълумот тўплаш, унинг бошқа беморлар ёки эпидемиологик нохуш ҳудудлардан (мамлакат, республика, вилоят, туманлар) ташриф буюрган шахслар билан мулоқотда бўлганлигига аниқлик киритиш, бунинг учун алоҳида жавобгар шахс белгилаш;

 

- ишхонага кириш жойига тери антисептиклари билан ишлов бериш ускунасини (дозаторли ускуна, намли салфеткалар ва шу кабилар) ўрнатиш. 

 

- Шунингдек пиёдалар учун “дезтўшама”лар, транспортлар учун “дезтўсиқ”лар ташкил этиш;

 

- ташкилотга четдан шахсларни киришига йўл қўймаслик;

 

- ташкилотга кириш/чиқиш қисмида одамларни тўпланиб қолишига йўл қўймаслик;

 

- курьерлик хизматини, корроспендентлик хужжатларини қабул қилишни контактсиз амалга оширилишига қаратилган услубларни жорий этиш.

 

Эслатиб ўтамиз, Республика махсус комиссияси қарори билан 10 июлдан 1 августга қадар карантин чоралари киритилган.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились30609(+691)
Выздоровели22042(+726)
Умерли194(+6)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились30609(+691)
Выздоровели22042(+726)
Умерли194(+6)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ