Жамият

Ўртасаройда карантин муддати тугаган фуқаролар нега ушлаб турилибди?

Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси ва соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари ижтимоий тармоқларда тарқалган ушбу ҳолатга муносабат билдирди.

Ўртасаройда карантин муддати тугаган фуқаролар нега ушлаб турилибди?
Фото:Видеодан скриншот

Ижтимоий тармоқларда Ўртасарой карантин зонасидаги бир неча фуқароларнинг 18 кундан бери карантинда қолиб кетишаётгани, қолаверса икки кундан бери овқатсиз қолишаётгани айтилган видеолавҳа тарқалган эди.

 

Ушбу ҳолатга Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Ҳабибулла Оқилов муносабат билдирди:

 

“Қанақа қилиб у ерда овқат бермаслигини билмайман. Битта-ю битта муаммо бор. Озгина клаустерофобияга мойиллиги бор фуқароларимизда у ерда қийинчилик туғилди. Ўртасаройда бошқа муаммо бўлгани йўқ. Битта муаммо бўлиши мумкин савол бераётганларда, таҳлил топширишган аммо жавоби озгина чўзилиши ҳисобига у ерда сақланиш муддати чўзиляпти. Дастлабки кунларда умуман муаммо бўлмаган бўлса, ҳозирги кунда биз кунига 20 мингдан ортиқ таҳлил оляпмиз. Бу ҳам талабни қондирмаяпти. Шунинг ҳисобига озгина вақт чўзилган бўлиши мумкин”, деди у.

Шунингдек, соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Улуғбек Собиров Kun.uz мухбирига қуйидагича изоҳ берган:

 

"Айни пайтда "Ўртасарой" карантин мажмуасидаман. Ушбу мажмуа эпидемиологик нохуш ҳудудлардан олиб келинган шахслар сақланаётган Ўзбекистондаги энг яхши карантин ҳудудларидан бири. Бу ердагиларга берилаётган овқатлар яхши, сифатли. Ҳаммаси вақтида берилаяпти.

 

Пандемия шароитида яшаяпмиз, эпедимия бутун республикага тарқалиб кетмаслиги учун хориждан келганлар ёки коронавирус инфекциясини юқтирганликда гумонланганларни шу ерда сақлаб турибмиз. Уларни вақтида бошқалардан ажратиб, диагностика қилиб соғломлаштириб чиқаряпмиз.

 

Касаллик тарқаб кетмаслиги учун эпидемиологик нуқтаи назардан нима керак бўлса ҳаммасини қиляпмиз. Битта хонада тўрттадан одам сақланаётган бўлса, уларнинг орасидан кимдадир касаллик чиққан тақдирда у зудлик билан бошқа жойга ўтказилмоқда. Табиийки, шу хонада яшаган қолган уч кишининг карантин муддати сал чўзилади. Уларгаям касаллик юққан-юқмаганига ишонч ҳосил қилиш учун шунга мажбур бўляпмиз.

 

Аммо фуқароларимиз шунга чидай олмаяпти. Уларга карантин муддати чўзилаётгани ёқмаяпти. Айримлар нега бизни бошқалардан кўпроқ ушлаб турибсизлар деб тўполон қилишяпти. Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеога мана шу нарса сабаб бўлган. Бироқ видеода айтилганидек, икки кундан бери оч қолишгани, овқат берилмаётгани ёлғон. Бу ерда шароитлар яхши, ҳар битта хонада кондиционер, телевизор, ювиниш хоналари, яъни уйдаги ҳамма шароит бор.

 

Ҳозиргача карантин муддати 14 кун эди, махсус комисссиянинг қарори билан буёғига 10 кунга туширилди. Худо хоҳласа, жараён секин-секин тезлашади. Тўғри, бу ерда сақланаётганларга ҳам осон тутмайман. Бир-икки кун телевизор кўришар, кейин зерикишаётгани рост. Эпидемия шароитида бундан ортиқ нимаям қила олардик. Энг муҳими, қоринлари тўқ, саломатликлари ишончли қўлларда. Давлат ҳаммасини етказиб бермоқда", деган Улуғбек Собиров.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились29652(+427)
Выздоровели21006(+626)
Умерли187(+4)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились29652(+427)
Выздоровели21006(+626)
Умерли187(+4)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ