Коронавирус

Коронавирусга чалинганлар сони 159тага ошди

Тошкентда аҳоли орасидан 29та янги ҳолат қайд этилди.

Коронавирусга чалинганлар сони 159тага ошди
Фото:Sputnik

Соғлиқни сақлаш вазирлиги берган хабарга кўра, 2020 йил 10 июнь соат 10:00 ҳолатига Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 159 нафарга ошиб 11 723тани ташкил этмоқда.

 

Янги касалланиш ҳолатларининг 78 нафари Карантин марказидаги (барчаси хориждан келган) фуқаролар орасида, 29 нафари Тошкент шаҳрида, 10 нафари Сурхондарё вилоятида, 5 нафари Хоразм вилоятида ҳамда яна 5 нафари Жиззах вилоятида аҳоли орасида, 17 нафари Навоий вилоятида ва 15 нафари Самарқанд вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида аниқланган.

 

Айни пайтда Ўзбекистонда 7 287 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайган.

 

Ҳозирда мамлакатимизда 4 384 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 42 нафари оғир, 10 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились34528(+511)
Выздоровели29328(+667)
Умерли225(+4)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились34528(+511)
Выздоровели29328(+667)
Умерли225(+4)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ