Коронавирус

Ўзбекистонда коронавирусдан 50-чи ўлим ҳолати қайд этилди

Бухоролик 53 ёшли бемор ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этди.

Ўзбекистонда коронавирусдан 50-чи ўлим ҳолати қайд этилди
Фото:Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар беришича, Бухоро вилоятининг Шофиркон туманида яшовчи 53 ёшли Н.С. жорий йил 20 июнь куни туман тиббиёт бирлашмасининг юқумли касалликлар бўлимига ётқизилган.

 

22 июнь куни эса беморнинг аҳволи оғирлашиб, тез тиббий ёрдам автомашинасида Бухоро вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказининг реанимация бўлимига кўчирилган. Унга “COVID-19”, икки томонлама пневмония, ўткир нафас ва ўткир юрак қон-томир етишмовчилиги ташхиси қўйилган. Шунингдек, унда гипертония касаллиги ҳам қайд этилган.

 

Беморнинг даволаниши давомида кунлик аҳволи мутахассислар томонидан консультация қилинган, даволаш жараёни шифокорлар тавсияси асосида олиб борилган. 

 

Бироқ ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан бемор ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этди.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились27793(+746)
Выздоровели18783(+732)
Умерли171(+6)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились27793(+746)
Выздоровели18783(+732)
Умерли171(+6)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ