Жамият

Онлайн таълимнинг асосий камчилиги, 1 августга тайёргарлик, контракт масаласи – Таълим соҳаси раҳбарлари брифингда нималар деди?

Олий ва ўрта махсус таълими, Халқ таълими вазирлари, ДТМ директори кўпчиликни қийнаётган саволларга жавоб берди.

Онлайн таълимнинг асосий камчилиги, 1 августга тайёргарлик, контракт масаласи – Таълим соҳаси раҳбарлари брифингда нималар деди?
Фото:AOKA

Бугун Карантин даврида таълим тизимидаги чекловлар, қабул жараёнлари ва соҳага оид бошқа ўзгаришлар бўйича АОКА анжуманлар залида брифинг ўтказилди.

 

Унда Олий ва ўрта махсус таълими вазирлиги Халқ таълими вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги ва Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси раҳбарлари кўпчиликни қизиқтираётган масалаларга атрофлича жавоб беришди.


Мажит КАРИМОВ, Давлат тест маркази директори:

 

- Кириш тест синовлари ўтказиладиган 70 та бинода тайёргарлик ишлари якунига етказилмоқда. Биноларни жиҳозлаш ишлари шу йилнинг 20 июлига қадар якунлаш режалаштирилган.

 

- Биноларда бир вақтда 840 та гуруҳ учун, яъни ижтимоий масофани сақлаган ҳолда 25 200 нафар абитуриентга жой тайёрланмоқда.

 

- Aбитуриентлар тест синови ўтказиладиган ҳудудга дезинфекция йўлакчаси орқали, тана ҳарорати текширилиб, тиббий ниқоб ва резина қўлқопда киритилади.

 

- Онлайн рўйхатга ўтиш 20 июль 24.00 га қадар амалга оширилади. Расман маълум қилиш мумкинки, бакалавриат йўналишларига кириш имтиҳонларини ўтказиш тартиби ўзгармаган. Ўзгарадиган бўлса расмий хабар берилади.

 

- Шунингдек, онлайн тест масаласи ҳозирча кўтарилгани йўқ. Тест синовларига тайёргарлик режа бўйича олиб борилмоқда.

 

- Имтиҳонлар сурилиши мумкинми? Пандемия қанча давом этишини олдиндан айтиб бўлмайди. Ортга суриш вариантлари ҳам бор. Тегишли вазирлик ва идоралар билан таклифлар ўрганилиши асосида қабул қилинади. 

 


Шерзод Шерматов, халқ таълими вазири:
 

1 синфга қабул тартиби ҳақида

 

- 1 синфга ўқувчиларни қабул қилиш 1 августга қадар микроҳудудлар кесимида қабул қилинади.

 

Онлайн мактаб ҳақида

 

- Хавфсизлик чоралари кўрилса, эпидемиологик вазият ёмонлашмаслиги тўғрисида ҳам ёндашувлар бор. Бола мактабда бўлганда ҳам, дарслар телевидение орқали бўлади. Бу пандемия туфайли эмас. Мақсад узоқ ҳудудларга сифатли дарслар орқали қўшимча ёрдам бўлади.

 

- Онлайн дарсларда ота-оналарга юк кўпайиб кетди. Шундай ота-оналар борки, фарзанди қайси мактабда ўқишини билмайди. Уларнинг орасида тафовут катталашиб кетди. Онлайн мактабнинг энг катта камчилиги шундаки, ўз фарзандига яхши эътибор қаратадиган ота-оналарнинг болалари билан бефарқ ота-оналарнинг фарзандлари орасида билим олишга бўлган тафовути катталашиб кетди. Агар онлайн таълим давом этса бу янада катталашиб боради.

 

- Шундай ота-оналар борки, уйда ўзбек тилида мулоқот қилинади, лекин фарзандини мажбурлаб рус синфига қўйган. Ўз-ўзидан бу болада ҳам таълим сифати пасайиб кетади. Чунки ота-она телевидение орқали узатиладиган русча дарсларга тушунмайди.

 

- Ҳозирги ҳолатдан кўриниб турибдики, сентябрга келиб, вазият енгиллашса, онлайн дарслар бўлмайди.

 

- Тошкентда ОТМга кириш бўйича энг паст кўрсаткич – Эски шаҳар қисмида. Учтепа, Шайхонтоҳур, Олмазор туманлари. Энг юқори кўрсаткич русийзабонлар яшайдиган туманларда. 

 


Иномжон МАЖИДОВ, Олий ва ўрта махсус таълим вазири:

 

Имтиҳонлар ҳақида

 

- Ижодий имтиҳонлар 1 августдан кейин бошланади. Лекин бу имтиҳонларнинг давомийлиги ва сифатига таьсир килмайди. Яъни бундай имтиҳонлар 20 кун давом этади. 

 

- Ҳужжат топшириш масалаларида ҳеч қандай ўзгариш йўқ. Таълимнинг барча шакллари учун ҳужжатлар онлайн тарзда топшириляпти. 

 

Янги ўқув йили ҳақида

 

- Ўқиш масаласига келсак, бунда шароитдан келиб чиққан ҳолда бир қарорга келинади. Сиртқи ва кечки таълим шакли масофавийга, кундузги таълимда эса ахборот технологиялари жорий этилган тарзда олиб борилади.

 

- Ҳозирча янги ўқув йилининг бошланиши бўйича анъанавий шаклни режалаштиряпмиз. Лекин масофавий таълим жараёнларига ҳам тайёрмиз. 

 

- Бунда баҳорда йўлга қўйилган ахборот технологияларидан фойдаланилган ҳолда олиб борилган таълим шакллари янада такомиллаштирилади. Бу борада шароитдан келиб чиққан ҳолда, якуний қарорга келамиз.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились28315(+522)
Выздоровели19291(+508)
Умерли175(+4)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились28315(+522)
Выздоровели19291(+508)
Умерли175(+4)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ЎХШАШ МАҚОЛАЛАР
ДОЛЗАРБ
ОММАВИЙ
ҚИЗИҚАРЛИ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ