Коронавирус

7 соат ичида 188 нафар фуқарода коронавирус инфекцияси аниқланди

Тошкент шаҳрида қайд этилган 56та ҳолатнинг барчаси аҳоли орасида аниқланган.

7 соат ичида 188 нафар фуқарода коронавирус инфекцияси аниқланди
Фото:Тошкент вилояти ҳокимлиги

2020 йил 9 июль соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 11 447 (+188) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

 

Янги касалланиш ҳолатларининг 104 нафари Карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида, 56 нафари Тошкент шаҳрида (барчаси аҳоли орасида), 4 нафари Самарқанд вилоятида (барчаси коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида), 24 нафари Қорақалпоғистон Республикасида (шундан 14 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 10 нафари аҳоли орасида) аниқланган.

 

Бугун пойтахтимиздаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида 22 нафар бемор тузалди.

 

Шундай қилиб, юртимизда айни пайтгача 7 082 нафар (+22)  коронавирус инфекциясига чалинган ( 62 фоиз) фуқаролар соғайган. 

 

Ҳозирда мамлакатимизда 4 316 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились26301(+748)
Выздоровели17262(+755)
Умерли159(+6)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились26301(+748)
Выздоровели17262(+755)
Умерли159(+6)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ