Жамият

Ҳукумат “Инсон ҳуқуқлари ҳимояси учун” кўкрак нишонининг дастлабки намунасини тақдим қилди

Кўкрак нишони 10 декабрь – Халқаро инсон ҳуқуқлари кунида тантанали топширилади.

Ҳукумат “Инсон ҳуқуқлари ҳимояси учун” кўкрак нишонининг дастлабки намунасини тақдим қилди
Фото:regulation.gov.uz

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 22 июнда «Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг Миллий стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида» ги Фармони қабул қилинган эди.

 

Унинг ижросини таъминлаш, шунингдек, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилишда катта ҳисса қўшган фуқаролар ва ташкилотларни рағбатлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори лойиҳаси эълон қилинди.

 

Лойиҳага биноан кўкрак нишони ва унинг гувоҳномаси ҳар йили 10 декабрь – Халқаро инсон ҳуқуқлари кунида тантанали вазиятда топширилади.

 

Кўкрак нишони билан тақдирланган шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари миқдорида бирйўла тўланадиган пул мукофоти берилади.

 

Кўкрак нишони 0,25 микрон қалинликда олтин қопланган мис қотишмасидан тайёрланади ва диаметри 34 миллиметрли доира шаклида бўлиши кутилмоқда.

 

Кўкрак нишонининг марказида инсонлар ҳамда инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари рамзи осмонга кўтарилаётган кабутар тасвири акс эттирилган. Кўкрак нишонининг айланаси бўйлаб, юқори қисмида оқ эмаль фонида "Inson huquqlari himoyasi uchun" ёзуви ва қуйи қисмида иккита дафна новдаси жойлашган бўлиб ҳарфлар баландлиги - 2,2 миллиметрни ташкил қилиши мумкин.

 

Лойиҳада кўкрак нишонининг орқа томони марказида олти қаторда ҳарфларнинг баландлиги 2 миллиметр бўлган «Inson huquqlari himoyasiga qo‘shgan munosib hissasi uchun» сўзлари ёзилиши кўрсатилган.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились26066(+513)
Выздоровели16838(+331)
Умерли157(+4)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились26066(+513)
Выздоровели16838(+331)
Умерли157(+4)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ