Жамият

Жаҳонгир Ортиқхўжаев пойтахтликларга мурожаат билан чиқди

Ҳоким Тошкент шаҳри аҳолисини белгиланган қоидаларга риоя қилишга чақирди.

Жаҳонгир Ортиқхўжаев пойтахтликларга мурожаат билан чиқди
Фото:Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев коронавирус пандемиясини олдини олиш юзасидан Тошкент шаҳри аҳолисига мурожаат йўллади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.

 

—  Сўнгги ойлар давомида Тошкент шаҳрида эпидемиологик вазиятлар ижобий томонга ўзгарганлиги сабабли оилавий тадбирлар, тўй-ҳашамларнинг ўтказилишига рухсат берилди. Ишлаб чиқариш корхоналари, қурилиш ва хизмат кўрсатиш объектларининг фаолияти қайта йўлга қўйилди. Хотиржамликка берилганлигимиз, санитария ва эпидемиология назорати талабларига тўлиқ риоя этмаганлигимиз, тўйларни 30 дан ортиқ кишилар иштирокида ўтказганимиз, оилавий бошқа тадбирларни ҳам кўпайтирганимиз, жамоа бўлиб йиғилишлар ортгани каби карантин талабларига зид бўлган ҳаракатлар оқибатида охирги ўн кунда пойтахтимизда касалликка чалиниш ҳолатлари кескин ошиб, кунлик 30-40 тадан ўртача 150-200 тагача кўпайди, ўлим ҳолатлари ҳам ортди, - деди шаҳар ҳокими ўз мурожаатида.
Коронавирус менга таъсир қилмайди, мендан узоқда деган фикрда бўлсак, адашамиз. Хавф ортда қолиши учун ҳаммамиз санитария-гигиена талабларига тўлиқ амал қилишимиз, бепорволикка йўл қўймаслигимиз, зарурат бўлмаганда кўчага чиқмаслигимиз, жамоа бўлиб йиғилмаслигимиз, аввалдан мўлжалланган жамоавий тадбирларни ортга суришимиз лозим, - дея огоҳлантиради.

 

Жаҳонгир Ортиқхўжаев пойтахтликларни бугунги кунда аксарият хизматлар, ҳатто савдо-сотиқ ҳам онлайн йўлга қўйилгани боис ундан унумли фойдаланишга чақирган.

 

Шунингдек, 10 июлдан уй шароитида даволанаётган беморлар ҳамда карантинга олинган шахсларга тиббий маслаҳат ҳамда ахборот беришга қаратилган туну кун узлуксиз фаолият кўрсатувчи 1105 қисқа рақамли Call-маркази фаолияти йўлга қўйилиши маълум қилинди.

 

Қолаверса, уй шароитида даволанаётган беморлар ҳамда карантинга олинган шахсларга жойига чиққан ҳолда тиббий ёрдам кўрсатишга ихтисослашган мобил гуруҳлар ташкил этилади.

 

–  Саломатлигингизда бирор нохушлик ва касаллик аломатларини ҳис қилганингизда бефарқ бўлманг, дарҳол шифокорларга мурожаат қилинг ва назоратда бўлинг, ўзингизни яккаланг ва зарур муолажаларни ўз вақтида кўринг, - деди Жаҳонгир Ортиқхўжаев пойтахт аҳолисига йўллаган мурожаатида.

 

Эслатиб ўтамиз, Республика махсус комиссиясининг қарорига биноан 10 июлдан 1 августга қадар карантин чоралари амал қилади.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились29918(+693)
Выздоровели21316(+936)
Умерли188(+5)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились29918(+693)
Выздоровели21316(+936)
Умерли188(+5)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ