Жамият

Битирувчилари энг кўп ОТМга кирган мактаб директорлари “олтин заҳира”га киритилади

50 фоиздан юқори битирувчиси ОТМга кирган директорлар Халқ таълими вазирлигининг ўзига хос рўйхатига киритилади.

Битирувчилари энг кўп ОТМга кирган мактаб директорлари “олтин заҳира”га киритилади
Фото:Халқаро пресс-клуб

Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов бошчилигида ўтказилган навбатдаги видеоселектор йиғилишида жойларда раҳбар кадрлар билан ишлаш бўйича асосий вазифалар муҳокама қилинди.
 
Халқ таълими вазирлиги номенклатурасига кирувчи лавозимларга тавсия этилган номзодларнинг таҳлили ва бу борада амалга оширилган ишлар, номзодларни тавсия этиш бўйича йўл қўйилган камчиликлар алоҳида танқидий руҳда таҳлил қилинди. 

 

Шерзод Шерматов халқ таълими соҳасида муаммоларнинг тизимли равишда ҳал қилиниб, юқори натижаларга эришилишида муносиб кадрларни танлаш ва тайинлаш муҳим аҳамиятга эга эканлигини таъкидлади.

 

Бугунги кунда Халқ таълими вазирлиги номенклатурасига кирувчи лавозимлар вилоят бошқармалари томонидан малакали мутахассислар билан етарли даражада таъминланмаётганлиги, ish.uzedu.uz портали йўлга қўйилган бўлсада, жойларда номзодлар очиқ мустақил танлов орқали шаффоф тарзда саралаб олинмаётганлиги каби бир қатор тизимли муаммо ва камчиликлар сақланиб қолмоқда.

 

Хусусан Халқ таълими вазирлиги номенклатурасига кирувчи лавозимлар бўйича жами 46 та, шундан 35 та туман (шаҳар) халқ таълими бўлими мудири, ҳудудий халқ таълими бошқармаларида 11 та раҳбарлик лавозимлари вакант ҳисобланади, 24 та лавозимга тавсия этилган номзодлар ўрганилмоқда.

 

Йиғилишда, нолойиқ номзод бериш билан чегараланиб қолаётган ҳудудий раҳбарлар фаолиятига танқидий баҳо берилди.

 

Хусусан, тегишли лавозимларга тавсия этилаётган номзодларнинг фаолиятини юзаки ўрганиш, ҳамда бирорта битирувчиси олий таълим муассасаларига кирмаган мактаб директорини туман халқ таълими бўлими раҳбари лавозимига тавсия этиш ҳолатига йўл қўйгани учун Сурхондарё вилояти Халқ таълими бошқармаси раҳбари Илҳом Сафаровга ҳайфсан эълон қилинди

 

Барча ҳудудий бошқармалар бундай ҳолатларга йўл қўймасликлари бўйича қатъий огоҳлантирилди, жумладан раҳбар кадрлар билан ишлашда қуйидагиларга алоҳида эътибор қаратиш таъкидланди:

 

- Юқори натижа кўрсатган мактаб директорлари юқори лавозимларга заҳирага олинади ҳамда тизимли равишда соҳа ва давлат мукофотларига тавсия этилади. Хусусан, 50 фоиздан юқори битирувчиси олий таълим муассасаларига кирган директорлар Халқ таълими вазирлигининг ўзига хос “олтин заҳираси”га кириталади ва уларни ҳеч ким Вазирлик билан келишмасдан ишдан озод эта олмайди.

 

- Паст натижа кўрсатган мактаб директорлари, хусусан, бирорта битирувчиси олий таълим муассасасига кирмаганлари лавозимига лойиқлик масаласи кўриб чиқилади. Айнан шундай мактабларга туман раҳбарлари кўпроқ бориб, муаммоларни ўрганиб, уларни натижаларини яхшилашга ҳаракат қилиши керак.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились30609(+691)
Выздоровели22042(+726)
Умерли194(+6)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились30609(+691)
Выздоровели22042(+726)
Умерли194(+6)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ