Коронавирус

Коронавирусдан соғайган одам яна қайта касалланиши мумкинми?

Санитария-эпидемиологик назорат инспекцияси бош инспектори Нурмат Отабеков ушбу саволга жавоб берди.

Коронавирусдан соғайган одам яна қайта касалланиши мумкинми?
Фото:Скриншот

Бугун, 9 июль куни АОКА анжуманлар залида Республика махсус комиссиясининг карантин чораларини кучайтириш борасидаги қарори бўйича брифинг ташкил этилди.

 

Унда журналистлар томонидан коронавирус билан соғайган одам яна касал бўлиши мумкинлиги сўралди.

 

Санитария-эпидемиологик назорат инспекцияси бош инспектори Нурмат Отабеков ушбу саволга қуйидагича жавоб берди:

 

—  Вирусли касалликлар, айниқса, респиратор касалликлар билан оғриган одамларда ҳосил бўлган иммун тизими ушбу касаллик билан қайтадан касалланишига йўл қўймайди. Демак, уларда орттирилган иммунитет шаклланади. Лекин, биз бир нарсани билишимиз керак, одамда респиратор клиник белгиларни чақириш мумкин бўлган жуда кўп вируслар бор. Грипп, парагрипп... 

 

Оддий коронавирусни олтита яна серотиплари, вариантлари бор. Демак, айнан ўша касаллик билан қайтадан касалланди деган деган фикр, мени назаримда тўғримас. Бу ерда ўша касалликни ўзгарган ёки қўшимча бир хислатларини намоён қилган, мутацияга ўзгарган штамлар билан касалланган бўлиши мумкин. 

 

Ҳатто, агар бир одамда бирламчи касалланишдан кейин ҳосил бўлган иммунитет тизими жуда саёз бўладиган бўлса, иккинчи маротаба касалланган вақтида касаллик бир мунча енгил кечади. Сабаби организмни хотирасида ушбу касалликка қарши антитаначалар ишлаб чиқариш бор. Демак, у тезда ўша касалликдан фориғ бўлиш имконияти бор, — деди Нурмат Отабеков.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились34528(+511)
Выздоровели29328(+667)
Умерли225(+4)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились34528(+511)
Выздоровели29328(+667)
Умерли225(+4)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ