Жамият

Икки вилоятнинг таълим соҳасидаги ходимлар пора билан қўлга тушди

Бухоро давлат университети ўқитувчиси ўқишга киритиб қўйиш учун 4 минг доллар сўраган.

Икки вилоятнинг таълим соҳасидаги ходимлар пора билан қўлга тушди
Фото:UzNews.uz

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментининг Китоб туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, тумандаги касб-ҳунар коллежи директори ўринбосари О.Э. фуқаро Д.нинг фарзанди С.нинг дипломини қайта ёзиб бериш ҳамда иккинчи фарзанди Н.га ушбу коллежни тугатганлиги ҳақида диплом ёзиб бериш эвазига фирибгарлик йўли билан 650 минг сўм талаб қилиб, шундан, 300 минг сўмни қўлга киритиб, қолган 350,0 минг сўмни олган вақтида ашёвий далил билан ушланган. 

 

Мазкур ҳолатлар юзасидан О.Э.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси ва 28, 211-моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

 

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бухоро вилояти бошқармаси томонидан ДХХ вилоят бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Бухоро давлат университети ўқитувчиси Ш.Қ. танишлари орқали фуқаро Г.ни мазкур университетга ўқишга киритиб қўйиши эвазига 4 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далил билан ушланган.

 

Хабарда Ш.Қ.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми ва 28, 211-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилаётгани айтилган.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились63219(+224)
Выздоровели60323(+243)
Умерли527(+3)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились63219(+224)
Выздоровели60323(+243)
Умерли527(+3)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ