Коронавирус

8 июль куни Ўзбекистонда рекорд натижа қайд этилди

Мамлакатимизда бир сутка давомида коронавирусга чалинганлар сони 422тани ташкил қилди.

8 июль куни Ўзбекистонда рекорд натижа қайд этилди
Фото:Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Жорий йилнинг 8 июль куни Ўзбекистонда 422 ҳолатда касаллик қайд этилиб рекорд ўрнатилди.

 

Шундан 295 нафари карантин муассасаларида, 127 нафари аҳоли орасида аниқланган. 

 

Шу билан бирга, кеча Тошкент шаҳрида 3 нафар, Қорақалпоғистон Республикаси ва Навоий вилоятида 1 нафардан, жами 5 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

 

Кеча шунингдек, Тошкент шаҳри, Самарқанд, Навоий, Сурхондарё ва Бухоро вилоятларидаги тиббиёт муассасаларида 249 нафар фуқаро соғайди. 

 

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 11092 нафар бемордан 7060 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 63 фоизни ташкил этмоқда.
 
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 3987 нафар бемордан 31 нафари оғир, 12 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились33821(+1167)
Выздоровели27825(+2166)
Умерли218(+7)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились33821(+1167)
Выздоровели27825(+2166)
Умерли218(+7)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ