Коронавирус

Масжидлар ҳам ўз фаолиятини тўхтатади

10 июлдан 1 августгача диний ташкилотлар фаолияти тўхтатилади.

Масжидлар ҳам ўз фаолиятини тўхтатади
Фото:UzNews.uz

Республика махсус комиссияси қарорига кўра вилоятлараро ва шаҳарлараро қатновларни амалга ошириш бўйича белгиланган чекловлар деҳқон ва фермер хўжаликлари томонидан етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини (мева-сабзавот, полиз, кўкат маҳсулотлари ва б.қ.) жойларга етказиш ва сотиш мақсадида вилоятлараро ва шаҳарлараро қатновларни амалга оширишга татбиқ этилмайди. 

 

Бунда деҳқон ва фермер хўжаликларининг автотранспорт воситалари бозорлар, ярмаркалар ва савдо нуқталарига киритишдан олдин дезинфекция қилинади.

 

Қолаверса, йўналишсиз таксиларга йўловчи ташишга қуйидаги махсус талаблар асосида рухсат берилади:

 

- йўловчи ташиш учун автотранспорт воситаси салонида ҳайдовчи ўриндиғи йўловчилар ўриндиғидан шаффоф пластик ёки махсус плёнка билан тўсилган бўлиши керак; 

 

- ҳайдовчи ва йўловчи тиббий ниқобда бўлиши (тиббий ниқобсиз йўловчини ташиш тақиқланади) лозим; 

 

- фақатгина икки нафар йўловчиларни автотранспорт воситаси салони орқа ўриндиғига ўтказилиши керак; 

 

- фақатгина автотранспорт воситаси давлат рўйхатидан ўтказилган ҳудуд доирасида (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри миқёсида) ҳаракатланиши шарт.

 

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари қўмитаси Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва бошқа диний конфессияларнинг таклифларини инобатга олган ҳолда республикадаги эпидемиологик вазиятдан келиб чиқиб 2020 йил 10 июлдан 2020 йил 1 августга қадар диний ташкилотлар фаолияти тўхтатилмоқда. 

 

Карантин талабларига зид равишда кўчаларда ва майдонларда уч кишидан ортиқ бўлиб юриш, шунингдек, ниқобсиз юриш ҳолатлари белгиланган тартибда маъмурий жавобгарликка тортиш учун асос бўлади.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились30609(+691)
Выздоровели22042(+726)
Умерли194(+6)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились30609(+691)
Выздоровели22042(+726)
Умерли194(+6)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ