1 USD = 10507.46 1 EUR = 12586.89 1 RUB = 136.97
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10507.46 1 EUR = 12586.89 1 RUB = 136.97
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Коронавирус
8 июля 2020 г. 806 0

Ўзбекистон ҳали касалликнинг чўққисига чиққани йўқ — штаб аъзоси

Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Ҳабибулло Оқилов пик ҳолатида мамлакатда касалликка чалиниш кунига 3 мингтагача чиқиши мумкинлигини айтди.

Ўзбекистон ҳали касалликнинг чўққисига чиққани йўқ — штаб аъзоси
Фото: UzNews.uz

Бугун Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳузуридаги штабда Республика махсус комиссиясининг карантинни кучайтириш ҳақидаги қарорига бағишланган брифинг бўлиб ўтди.

Унда жорий йилнинг 10 июлидан 1 августига қадар киритилган карантин чоралари бўйича маълумот берилди.

Брифингда журналистлар томонидан бир қатор саволлар берилди. Хусусан, имтиҳон масаласи қандай ечим топилиши сўралди.

Имтиҳон масалалари, ҳужжатларни қабул қилиш масалалари Олий ва ўрта махсус таълими вазирлиги томонидан онлайн тарзда йўлга қўйилган. Имтиҳонларни ҳам онлайн тарзда ўтказиб юборамиз, - деди штаб аъзоси Ҳабибулло Оқилов

Шунингдек, нега фуқароларни карантинда сақлаш муддати 14 кундан 10 кунга камайтирилгани бўйича берилган саволга Ҳабибулло Оқилов қуйидагича жавоб берди:

«Ҳаво-томчи орқали юқадиган вирус касалликларининг инкубацион даври 14 кун деб қабул қилинган. 

Дунё миқёсидаги тажрибадан келиб чиқиб айтадиган бўлсак, коронавирус инфекциясини юқтириш унинг аломатларидан 5 кун олдин бошланади ва аломатлар пайдо бўлганидан кейинги етти кун юқумли ҳисобланади. 

Саккизинчи кундан бошлаб касаллик давом этса-да юқтириш қобилияти қолмайди».

Ўзбекистонда дори ёки ниқоблар тақчиллиги хавфи борми деган саволга Ҳабибулло Оқилов қуйидагича жавоб берди:

Бу муаммо барча давлатларда бўлгани каби Ўзбекистонда ҳам бўлди. Ниқобларни Россиядан, Хитойдан келтирдик. Ҳозирги кунга келиб, ўзбекистонлик ишбилармонлар томонидан тиббий ниқоблар, қўлқоплар, комбинезонлар, кўзойнаклар, барча керакли дезинфекцион воситалар етарли миқдорда ишлаб чиқарилмоқда. Лекин Ўзбекистон ҳали касалликнинг чўққисига чиққани йўқ. Чўққини уч хил тури бор. Жуда кескин чиқиш варианти бор. Ўшанда Ўзбекистонда кунига касалликка чалинганлар сони 1000-1500 ёки 3000тага чиқиши мумкин. Ҳозир карантин чораларини киритсак, чўққимиз 350-400 ёки 500 дан ошмайдиган бўлса, ҳаммамиз учун буни осон йўлдан ўтиб кетишимизга олиб келади, деган Ҳабибулло Оқилов.

Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей