Жамият

Бухорода тез ёрдам ходимлари ЙТҲда ҳалок бўлди

7 июль куни тез тиббий ёрдам ҳайдовчиси эҳтиётсизлиги оқибатида йўл четида тўхтаб турган “Isuzu” русумли юк автомашинасининг орқа қисмига бориб урилган.

Бухорода тез ёрдам ходимлари ЙТҲда ҳалок бўлди
Фото:ИИВ ЙҲХББ

Кеча, 7 июль куни соат 05:25 ларда, Бухоро вилояти ҳудудидан ўтган А-380 “Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеу” автомобиль йўлининг 345-километрида тез тиббий ёрдам ҳайдовчиси 1988 й.т. Е.П. “Damas” русумли транспорт воситасини бошқариб кетаётиб эҳтиётсизлиги оқибатида йўл четида тўхтаб турган ҳайдовчи 1970 й.т. А.С. бошқарувидаги “Isuzu” русумли юк автомашинасининг орқа қисмига бориб урилган. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати маълумот берди.

 

ЙТҲ натижасида “Damas” русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси 32 ёшли Е.П. ва йўловчиси 28 ёшли А.Х.лар оғир тан жароҳатлари олиб воқеа жойида вафот этишган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Пешку тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 266-моддаси 3-қисми "а" банди (одамлар ўлимига сабаб бўлган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились27314(+267)
Выздоровели18051(+0)
Умерли167(+2)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились27314(+267)
Выздоровели18051(+0)
Умерли167(+2)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ