Коронавирус

Тошкентда COVID-19 билан касалланган 64 ёшли аёл вафот этди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги COVID-19 инфекцияси билан касалланган навбатдаги бемор вафот этгани ҳақида хабар берди.

Тошкентда COVID-19 билан касалланган 64 ёшли аёл вафот этди
Фото:UzNews.uz

Тошкент шаҳри Олмазор туманида яшовчи 64 ёшли М.Х. 1 июль куни қоринда ва чап кўкрак соҳасида оғриқлар кучайганлиги сабабли Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам клиник шифохонасига ётқизилган.

 

Қайд этилишича, у постхолецистектомик синдром, ўткир панкреатит, гастрит, сурункали камқонлик, юрак ишемик касаллиги, стенокардия ташхиси билан даволанган.

 

3 июль куни беморда нафас етишмовчилиги белгилари кучайганлиги сабабли реанимация бўлимига ўтказилган ва COVID-19 инфекциясига намуна олинган.

 

Унга COVID-19, икки томонлама пневмония, ўткир нафас етишмовчилиги, ўткир респиратор дистресс синдром, постхолецистектомик синдром, ўткир панкреатит, гастрит, сурункали камқонлик, юрак ишемик касаллиги, стенокардия ташхиси қўйилган.

 

Шифокорларнинг стандартлар асосида ўтказган тезкор реанимацион муолажаларига қарамасдан, беморнинг аҳволи кескин оғирлашиб, ўткир нафас ва юрак етишмовчилигидан вафот этди.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились64811(+293)
Выздоровели62033(+299)
Умерли542(+2)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились64811(+293)
Выздоровели62033(+299)
Умерли542(+2)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ