Коронавирус

Сешанба куни юртимизда COVID-19 инфекцияси бўйича 308 та ҳолат қайд этилди

Ўзбекистонда коронавирус билан касалланганлар сони 10 670 нафарга етди.
 

Сешанба куни юртимизда COVID-19 инфекцияси бўйича 308 та ҳолат қайд этилди
Фото:Миллий гвардия

7 июль соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 10670 (+83) нафарни ташкил этмоқда.

 

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабарига кўра, кун давомида аниқланган 308 ҳолатдан 187 таси карантин муассасаларида, 117 таси аҳоли орасида, 4 таси эса халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари орасида аниқланган.

 

Шу билан бирга, бугун Тошкент шаҳри, Самарқанд ва Навоий вилоятларда 1 нафардан, жами 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди. 

 

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 10670 нафар бемордан 6811 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 63 фоизни ташкил этмоқда.

 

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 3819 нафар бемордан 24 нафари оғир, 13 нафари эса ўта оғир аҳволда. 

 

Мамлакатимизда уй карантинида 44 713 нафар, стационар карантинда эса 25 032 нафар фуқаро тиббий кузатувда бўлиб турибди.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились26066(+513)
Выздоровели16838(+331)
Умерли157(+4)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились26066(+513)
Выздоровели16838(+331)
Умерли157(+4)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ