Жамият

Раҳбарлар фаолиятини баҳолашнинг андижонча усули: энди уларга кўк ва қизил рангдаги кўкрак нишонлари тақилади

Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмоновдан вилоятдаги раҳбар ходимларнинг фаолиятига баҳо беришнинг янгича усули – энди туман (шаҳар) ҳокимлари ҳамда ташкилот раҳбарларининг фаолиятидаги натижаларига қараб махсус кўкрак нишонлари тарқатилади.

Раҳбарлар фаолиятини баҳолашнинг андижонча усули: энди уларга кўк ва қизил рангдаги кўкрак нишонлари тақилади
Фото:xabar.uz

Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмоновдан вилоятдаги раҳбар ходимларнинг фаолиятига баҳо беришнинг янгича усули – энди туман (шаҳар) ҳокимлари ҳамда ташкилот раҳбарларининг фаолиятидаги натижаларига қараб махсус кўкрак нишонлари тарқатилади.

Қайд этилишича, раҳбар ходимлар кўкрак нишонлари билан душанба кунлари ўтказиладиган ҳокимлик соатида тақдирланадилар. Унда фаолиятида оқсоқликка йўл қўйган шаҳар, туман ёки ташкилот каттасининг кўксига шу ернинг ўзида қизил рангли нишон тақилади. Топшириқни ўз ўрнида бажарганларга эса кўк рангли нишон топширилади. 

Шунингдек, кўк рангли нишон билан тақдирланган раҳбарлар йиғилишдан чиқиб журналистлар орқали халқ олдида ҳисоб берадилар. 

Жорий йил 6 июль куни бўлиб ўтган ҳокимлик соатида янги ташаббус амалиётда илк бор қўлланди. “Масъулиятсиз раҳбар” нишонини олиш бўйича Улуғнор, Олтинкўл туманларининг ҳокимлари Дониёрбек Махсудов ва Назиржон Ўринбоев “пешқадам” бўлишди. Ташкилотлар орасида вилоят солиқ бошқармаси бошлиғи Зуфарбек Юлдашев ва вилоят санитария-эпидемиология осойишталиги маркази раҳбари Дилмурод Набиевга шундай баҳо берилди.

Андижон шаҳри ҳокими Баҳромжон Ҳайдаровга учта йўналиш бўйича қўлга киритган кўрсаткичлари учун 3 марта кўк рангли нишон топширилди. Марҳамат ва Хўжаобод туманлари ҳокимлари Бобиржон Юлдашев ва Отабек Расулов эса икки бора шундай эътирофга сазовор бўлдилар. Марказий банк вилоят бошқармаси бошлиғи Элёр Усмоновга ҳам икки бор “Масъулиятли раҳбар” нишони берилди.

 

Ҳокимлик соатида уч ҳафта давомида қаторасига қизил нишонга лойиқ кўрилган раҳбар масаласи алоҳида кўриб чиқилиши таъкидланди.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились66200(+256)
Выздоровели63446(+281)
Умерли558(+2)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились66200(+256)
Выздоровели63446(+281)
Умерли558(+2)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ