Жамият

«Ўзкомназорат» Facebook’нинг секин ишлаётганига изоҳ берди

«Ўзкомназорат» давлат инспекцияси матбуот котиби турли сайтларга киришнинг қийинлашиши “Интернетда оддий ҳол” эканини маълум қилди.

«Ўзкомназорат» Facebook’нинг секин ишлаётганига изоҳ берди
Фото:UzNews.uz

Сўнгги вақтларда ўзбекистонликлар орасида Facebook ижтимоий тармоғининг мамлакатда ёмон ишлай бошлагани кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. «Ўзкомназорат» давлат инспекцияси матбуот котиби Азамат Акабиров бунга аниқлик киритди.

"Мутахассисларимиз берган маълумотларга кўра, даврий равишда турли сайтларга кириш ўзгармоқда, албатта, бу Интернетда оддий ҳолат ҳисобланади. Ижтимоий тармоқларда фойдаланувчилар бу вазиятни турлича таърифлашмоқда, кимлардир мобиль тармоқ орқали эркин кира олаётгани, ажратилган тармоқлар орқали эса қийинчилик билан киришаётганини маълум қилишмоқда, бошқаларда эса аксинча. Умуман олганда, Facebook’дан фойдаланишда оммавий чеклов борлигини айтишга ҳеч қандай асос йўқ. Эҳтимол, у ёки бу провайдер, операторнинг ускуналарини модернизация қилиши ёки профилактикаси билан боғлиқдир", – дея изоҳлаган Азамат Акабиров ушбу вазиятни.

Матбуот котиби ўз хабарида турли сайтлардан фойдаланиш «Ўзкомназорат» давлат инспекцияси ваколатларига кирмаслигини маълум қилган.

"Ўзкомназорат" давлат инспекцияси операторлар ва провайдерларнинг техник инфраструктураси билан боғлиқ алоқа хизматларининг сифати бўйича техник назоратни амалга оширишини таъкидламоқчиман", деган Азамат Акабиров.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ