Коронавирус

ССВ оғир аҳволдаги беморнинг COVID-19 билан курашаётгани акс этган видеони кўрсатди — видео

Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирусга чалинган 72 ёшли беморнинг ҳолати акс этган видеолавҳани кўрсатиб, барчани карантин қоидаларини риоя қилишга чақирди.

ССВ оғир аҳволдаги беморнинг COVID-19 билан курашаётгани акс этган видеони кўрсатди — видео
Фото:Видеодан скриншот

Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирусга чалинган беморнинг ҳолати акс этган видеолавҳани Телеграмдаги расмий каналига жойлаб, ўзбекистонликларни яна бир бор огоҳликка чақирди.

 

Видеолавҳада сунъий нафас олиш аппаратига уланган коронавирусга чалинган оғир аҳволдаги беморга шифокорлар томонидан тиббий ёрдам кўрсатилаётгани акс этган.

"Миробод туманида яшовчи 72 ёшли ушбу беморнинг аҳволи ўта оғир. У йиллар давомида қандли диабетдан даволаниб келган, айни пайтда ушбу касалликнинг 2-тури оғир кечмоқда, бемор инсулинга муҳтож. Шунингдек, ёғли гепатознинг 2-даражаси, сурункали панкреатит каби ҳамроҳ касалликлари ҳам мавжуд. Бу эса беморда хасталикнинг оғир кечишига сабаб бўлмоқда", - дейилади хабарда.

Ушбу ҳолат бутун дунё мамлакаларида шиддат билан тарқаётган коронавирус инфекциясининг нақадар хавфли эканлигидан далолат беради. Агар карантин қоидаларига қатъий риоя этмасак, хушёр бўлмасак, нафақат ўзимизни, балки яқинларимизни ҳам хавф остига қўйишимиз мумкин. Негаки, атрофимизда коронавирусга чалинганлар йўқлигига ҳеч ким кафолат бера олмайди.

"Шундай экан, ўзимиз учун хулоса қилайлик, ҳар қадамда, ҳар қандай инсон орқали коронавирус инфекцияси юқиш эҳтимоли борлигини унутмаган ҳолда, озодаликни ва ижтимоий масофани сақлаш, қўлларни яхшилаб қайта-қайта ювиш, зарурат бўлмаганда кўчага чиқмаслик, кўчага чиққанда  ниқоб тақиб юриш  каби карантин қоидаларига қатъий риоя этишни асло ёддан чиқармайлик", - дея карантин қоидаларига риоя қилишга чақирилган.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ