Жамият

Депутат "тонировка"нинг нархини мавсумий пасайтиришни таклиф қилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Дониёр Ғаниев йилнинг иссиқ мавсумида "тонировка"нинг нархини камайтиришни таклиф қилди.

Депутат
Фото:drive2.ru

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Дониёр Ғаниев Telegram мессенжеридаги каналида жойлаган хабарида автотранспорт воситалари ойналарини тонировка қилиш нархларини пасайтиришни таклиф қилиб, тегишли таклиф ва таҳлиллар ҳукуматга юборилганини маълум қилди.

Ўрганишлар шуни кўрсатaдики, одатда йилнинг иссиқ мавсумида ҳавонинг юқори ҳарорати ва қуёшнинг жазирама иссиғи ҳайдовчи ва транспортдан фойдаланувчилар учун кескин ноқулайлик туғдиради. Натижада, фуқароларнинг иқтисодий фаоллиги ва меҳнат самарадорлиги 1 фоиздан 15 фоизгача пасайишига олиб келиши мумкин экан, - таъкидлайди депутат.

Шунингдек, тонировка эса автомобиль ичидаги ҳаво ҳароратини 60 фоизга камайтириб, совутиш тизимининг нормал ишлашига шароит яратади ҳамда ҳайдовчи ва транспорт фойдаланувчиларига иссиқ мавсумда қулайлик яратилади. Бу эса ўз навбатида фуқароларнинг иқтисодий фаоллиги ва самарадорлиги ошишига ижобий таъсир кўрсатиб, мамлакат иқтисодига қўшимча ўн миллионлаб доллар фойда келтириши мумкинлиги қўшимча қилинган.

 

Бундан ташқари, олимлар фикрича қуёш нурлари остида узоқ бўлиш ва ҳаракатланиш ҳам инсон терисининг қуруқшаб, қариб боришига, терида доғлар пайдо бўлишига, кўзнинг тўрпардаси зарарланишига ҳамда тери саратонига сабаб бўлиши мумкинлиги ўз исботини топган. Сифатли тонировка эса инсонларни қуёшнинг тик нурларидан сақлаш ва ультрабинафша (UV) нурларининг хатарли таъсиридан ҳимоялашда 99%гача самара беради.

Таҳлиллардан келиб чиқиб айтиш мумкинки, иссиқ мавсумда тонировкадан фойдаланишга рухсат бериш иқтисодий ва ижтимоий жиҳатдан давлат учун ҳам фуқаролар учун ҳам фойдалидир. Aммо aмалдаги тартибга кўра белгиланган тўлов миқдорлари тонировкага ҳақиқатда эҳтиёжи бўлган кўплаб ҳайдовчиларга қимматлик қилмоқда, таъкидлайди Дониёр Ғаниев.

Модомики ҳукумат тонировка учун белгиланган тўловларни буткул бекор қилишни истамас экан, ҳеч бўлмаса тўловларни арзонлаштириш, енгиллаштириш орқали компромис қилиши керак. Тонировкадан фойдаланиш тартибига бироз бўлса ҳам ижтимоий тенглик ва адолат принципини сингдириш лозим.

Шуни ҳисобга олиб, йилнинг иссиқ мавсумида (1 майдан 30 сентябргача, чунки асосан шу пайтда тонировкага реал эҳтиёж сезилади) БҲМнинг 10 баравари миқдоридаги тўлов эвазига (манга қолса бепул бўлиши керак, лекин шунисига ҳам кўпчилик рози ҳозир) автотранспорт воситасининг орқа (100%) ва олд ён (30%) ойналари тонировка қилишга рухсат бериш тартибини жорий қилиш мақсадга мувофиқ, дейди депутат ўз хабарида.

Бу бўйича ўз таклиф ва таҳлилларимизни ҳукуматга ҳам юбордик. Умид қиламан таклифларимизга масъул идоралар  бефарқ бўлмай, ўрганиб чиқадилар ҳамда инобатга оладилар. Чунки ҳар мавсумда миллиардлаб қўшимча тушум, иқтисодий фаоллик ва меҳнат самарадорлигини ўсиши, янги иш ўринлари давлат иқтисодига ижобий таъсир кўрсатса, жисмоний қулайлик ва соғлиққа хавфли нурланишдан ҳимояланиш фуқаролар талабларини қондиради.  

 

Эслатиб ўтамиз, Ҳукуматнинг 2019 йил 2 августдаги қарорига мувофиқ, тонировка нархи сезиларли даражада камайтирилган эди.

 

Ижтимоий тармоқларда жорий йилнинг 1 июнидан бошлаб автотранспорт воситалари ойналарини тонировка қилиш нархи тушиши кутилаётгани бўйича хабарлар тарқалганди. 

 

Бироқ Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси автотранспорт воситалари ойналарини тонировка қилиш нархлари пасайиши бўйича Ҳукумат қарори ишлаб чиқилмаганлигини маълум қилди.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились26066(+513)
Выздоровели16838(+331)
Умерли157(+4)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились26066(+513)
Выздоровели16838(+331)
Умерли157(+4)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ