Жамият

Деҳқонободлик эркак рашк туфайли хотинини уриб ўлдириб қўйди

Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманида 39 ёшли аёлини нотаниш эркакдан рашк қилган эри уриб ўлдириб қўйди. 

Деҳқонободлик эркак рашк туфайли хотинини уриб ўлдириб қўйди
Фото:Деҳқонобод тумани ҳокимлиги

Деҳқонобод туманида 39 ёшли аёлини нотаниш эркакдан рашк қилган эри уриб ўлдириб қўйди. Бу ҳақда Қашқадарё вилояти Деҳқонобод тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Таъкидланишича, воқеа 2020-йилнинг 3-июль куни содир бўлган.

 

Аниқланишича, марҳума Р.Н. 2020-йил 3-июл куни соат 18:00 да турмуш ўртоғи Н.Ш. билан ўзаро тортишиб қолган. Турмуш ўртоғининг телефонда бошқа эркак билан суҳбатлашиб турганини эшитган эр хотинига “Нима сабабдан бошқа эркак киши билан телефон орқали гаплашяпсан” деб жанжал кўтарган ва уни калтаклаган. Калтаклаш оқибатида аёлининг чап кўз ва орқа қисмига тан жароҳати етказган.

 

Эри томонидан аёвсиз калтакланган Р.Н. ўша куни оғир аҳволда туман тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимига олиб келинган. Кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамай, вафот этган.

 

Марҳуманинг жасади суд-тиббий экспертизадан ўтказилганда ўлим бош мия ёпиқ шикасти, бош мия тўқималарига қон қуйилиши, бош мия юмшоқ, қаттиқ пардаларига қон қуйилиши, бош мия лат ейилиши, танасида кўплаб қонталашлар, шилинмалар орқали юзага келгани маълум бўлган.

 

Бугун, 6-июль куни туман оила ва маҳаллани қўллаб-қувватлаш бўлимида бўлиб ўтган қотиллик жинояти муҳокамасида сўз олган Деҳқонобод туман ИИБ бошлиғи Ғайрат Ҳайдаров қотиллик содир этилишидан бир кун олдин ҳам эр-хотин ўртасида можаро келиб чиққанини, аммо бундан МФЙ раиси ва ўринбосари, ҳатто профилактика инспектори ҳам бехабар қолганини танқид қилди.

 

“Бир кун олдин эр-хотин жанжал қилган. Оилада ўзаро келишмовчилик бўлган. Хўш, нега ўша аёл маҳалла раисининг хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосарига чиқиб воқеани айтмаган. Нега қўни-қўшнилар бу ҳақда хабар бермаган. МФЙ раиси, унинг ўринбосари ва профиликтика инспекторининг тарғибот тадбирлари шу даражада самарасизми?”, — деди Ғайрат Ҳайдаров.

 

Ғайрат Ҳайдаровнинг маълумот беришича, мазкур воқеа сабаб МФЙ раиси, унинг хотин-қизлар бўйича ўринбосари ва профиликтика инспекторининг эътиборсизлиги ўрганилмоқда.

“Профиликтика инспекторининг эътиборсизлиги юзасидан хизмат текшируви бошланди, тез орада айбдорларга қилмишига яраша чора кўрилади”, — дейди Деҳқонобод туман ИИБ бошлиғи.

Деҳқонобод туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Нодир Исмоилов эса бу мудҳиш ҳодиса тумандаги мавжуд 46 та МФЙ раислари ва масъулларига сабоқ бўлиши лозимлигини таъкидлади.

 

Деҳқонобод туман ИИБ бошлиғи ўринбосари Дилшод Мирзаевнинг қўшимча қилишича, мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми “д” банди (Қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Марҳумнинг турмуш ўртоғи Ш.Н. эса шу куни гумонланувчи тариқасида қамоққа олинган.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились29652(+427)
Выздоровели21006(+626)
Умерли187(+4)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились29652(+427)
Выздоровели21006(+626)
Умерли187(+4)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ