Жамият

Ўзбекистонда вирусли дастурни тарқатган ўспирин қўлга олинди

Наманганлик 19 яшар ўспирин Телеграмдаги каналига смартфонларни блокка туширувчи вирусли дастур тарқатиб, уни ўчириш учун фойдаланувчилардан пул талаб қилган. 

Ўзбекистонда вирусли дастурни тарқатган ўспирин қўлга олинди
Фото:Ички ишлар вазирлиги

ИИВ Тезкор-қидирув ҳамкорлиги бошқармаси хабарига кўра, жорий йилнинг 13 июнь куни Тошкент шаҳар, Юнусобод туманида яшовчи фуқаро М.А. Ички ишлар вазирлиги порталига ариза билан мурожаат қилиб, 12 июнь куни соат 19:00ларда “Телеграм” мессенжеридан “Uydagi_Yulduzlar” @Fan club Miz #Uyda QOLING” (@fan_club_miz) деб номланган каналга киргани ва ушбу каналга жойланган NET NOMER ANIQLOVCHI.APK файлни юклаб олганидан сўнг уяли телефони “блок” ҳолатига тушиб қолганлигини билдирган. 

 

Шундан сўнг қурилмани “блок” ҳолатидан очиш учун +99890-200-хх-хх абонент рақамига “Paynet” тўлов тизими орқали 10.000 сўм пул маблағлари туширилиши ҳақида хабар келади. Аризачи ушбу пул маблағларини ўтказганидан кейин ҳам телефон аппарати “блок” ҳолатидан чиқмаганлигини маълум қилиб, мазкур дастурни тарқатган шахсни аниқлаб, унга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Мазкур ҳолат юзасидан ИИВ Тезкор-қидирув ҳамкорлиги бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган дастлабки терговолди текширув ҳаракатлари давомида фуқаро М.А. “HUAWEI TAG-L21” смартфони текшириб кўрилиш учун олиниб, ундаги дастур кўчириб олинган ва текшириб кўриш учун “Киберхавфсизлик маркази” давлат унитар корхонасига тақдим қилинган.  

 

“Киберхавфсизлик маркази” давлат унитар корхонасининг дастурий техник экспертиза хулосасига кўра, ушбу телефон аппарати “Телеграм” мессенжеридаги “Uydagi_Yulduzlar” @Fan club Miz # Uyda QOLING” (@fan_club_miz) номли каналда тарқатилган NET NOMER ANIQLOVCHI.APK дастури зарар келтирувчи вирусли дастур эканлиги кўрсатиб ўтилган.

 

Олиб борилган суриштирув ишлари натижасида, “Телеграм” мессенжеридаги “Uydagi_Yulduzlar” @Fan club Miz # Uyda QOLING” (@fan_club_miz) номли канал Наманган вилояти, Тўрақўрғон туманида яшовчи, ҳозирда Наманган маданият ихтисослаштирилган мактаби ўқувчиси, 2001 йилда ту-илган фуқаро М.Ж.га тегишли эканлиги аниқланди.

4 июль куни Наманган вилояти, Тўрақўрғон тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан фуқаро М.Ж.га нисбатан Жиноят кодексининг 278-6-моддаси 1-қисми (Зарар келтирувчи дастурларни яратиш, ишлатиш ёки тарқатиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 278-6-моддасида зарар келтирувчи дастурларни яратиш, ишлатиш ёки тарқатиш учун

Covid-19 в Узбекистане
Заразились26804(+503)
Выздоровели17838(+576)
Умерли161(+2)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились26804(+503)
Выздоровели17838(+576)
Умерли161(+2)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ