Коронавирус

Ҳинд бизнесмени COVID-19дан ҳимояланиш учун тилла ниқоб тайёрлатди

Ҳиндистонлик 49 ёшли бизнесмен коронавирусдан ҳимояланиш учун 4 минг долларга тилладан ниқоб ясатди.

Ҳинд бизнесмени COVID-19дан ҳимояланиш учун тилла ниқоб тайёрлатди
Фото:AFP Photo / Sanket WANKHADE

49 ёшли ҳиндистонлик бизнесмен Шанкара Курхаде олтин ниқобдан фойдаланган ҳолда коронавирусдан ҳимоя қилишга қарор қилган. Тилла ниқоб буюртмага тайёрланган. Бунинг учун у 4 минг АҚШ доллари берган, дея хабар бермоқда Yahoo News. 

Ниқобни тайёрлашга 8 кун ва 60 грамм олтин сарф қилинган. Ниқобда махсус тешиклар қолдирилган бўлиб, бу нафас олишга мўлжалланган. Унинг сўзларига кўра, бизнесмен ниқоб COVID-19дан самарали ҳимоя қилишига ишончи комил эмас, шу сабабли бошқа эҳтиёт чораларини ҳам кўришини маълум қилган. 

 

Курхаде таъкидлашича, бундай ноёб ниқобни ясатишда унинг тилла буюмларга бўлган қизиқиши устунлик қилган. У кундалик тақиб юрадиган тилла буюмларнинг умумий оғирлиги нақ 1 килограмни ташкил қилади. 

 

Тилладан ниқоб ясатиш ғояси унга ОАВ орқали бошқа одамнинг ўзига кумушдан ниқоб ясатганини ўқиганидан кейин келган.

 

Айни вақтда бу уни шаҳридаги энг машҳур инсонга айлантирган. Одамлар у билан селфи тушишни сўрашмоқда.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились27047(+746)
Выздоровели18051(+789)
Умерли165(+6)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились27047(+746)
Выздоровели18051(+789)
Умерли165(+6)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ