Коронавирус

Ўзбекистонда COVID-19 қайд этилган беморлар сони ўн мингга яқинлашмоқда

Сўнгги 7 соат ичида Тошкент шаҳри аҳолиси орасида коронавирус инфекциясини юқтирган 59 нафар бемор қайд этилди.

Ўзбекистонда COVID-19 қайд этилган беморлар сони ўн мингга яқинлашмоқда
Фото:Мудофаа вазирлиги

5 июль соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 9936 (+107) нафарни ташкил этмоқда.

 

Янги касалланиш ҳолатларининг 33 таси Карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида, 66 таси Тошкент шаҳрида (шундан 7 таси коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 59 таси аҳоли орасида), қолган 8 таси Тошкент вилоятида (шундан 6 таси коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 2 таси аҳоли орасида) аниқланган.

 

Бугун айни пайтга қадар пойтахтимиздаги Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида 21 нафар бемор тузалиб, юртимизда жами 6446 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (65 фоиз) соғайган.

 

Ҳозирда мамлакатда 3457 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. 
 

Covid-19 в Узбекистане
Заразились32654(+671)
Выздоровели25659(+1569)
Умерли211(+5)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились32654(+671)
Выздоровели25659(+1569)
Умерли211(+5)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ