Жамият

Қабристон ёнида нашадан “жаруха” тайёрлаётганлар қўлга олинди

Тошкент вилояти Юқоричирчиқ тумани ИИБ ходимлари икки ўспиринни “наша” ўсимлигига ўхшаш гиёҳвандлик моддасини қозонда қовуриб турган чоғида қўлга олди.

Қабристон ёнида нашадан “жаруха” тайёрлаётганлар қўлга олинди
Фото:Тергов департаменти

Тошкент вилояти Юқоричирчиқ тумани ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган “Қора дори-2020” тадбири давомида 22 ёшли Б.Ш. ва С.И. лар Юқоричирчиқ тумани Балиқчи маҳалласидаги қабристон ёнида жойлашган дала майдонида “наша” ўсимлигига ўхшаш гиёҳвандлик моддасини ўзлари истеъмол қилишлари учун қозонда қовуриб турганлиги аниқланиб, ашёвий далиллар баённома асосида расмийлаштириб олинган.

 

Судга оид кимёвий экспертизаси хулосасига кўра, С.И. ва Б.Ш. дан олинган ёғда қовурилган наша (жаруха)нинг вазни 1.506 граммни ташкил қилган “марихуана” гиёҳвандлик воситаси эканлиги аниқланган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан Юқоричирчиқ тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми «а» банди (кўп миқдорда гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда тайёрлаш, эгаллаш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар) билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Олиб борилган тергов ҳаракатлари давомида Б.Ш. ва С.И. лар ушбу гиёҳвандлик воситасини ўзлари бир ҳафта давомида истеъмол қилишлари учун тайёрлаганликлари аниқланган. Дастлабки тергов ҳаракатлари аниқланган.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились34528(+511)
Выздоровели29328(+667)
Умерли225(+4)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились34528(+511)
Выздоровели29328(+667)
Умерли225(+4)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ