Жамият

Жиззахда йирик ЙТҲ: 2 киши вафот этди, уч нафари оғир аҳволда (видео)

Ғаллаорол туманида “Nexia” ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб “Damas” автомашинаси билан тўқнашиши ортидан икки киши вафот этди. Уч киши жонлантириш бўлимига ётқизилган.

Жиззахда йирик ЙТҲ: 2 киши вафот этди, уч нафари оғир аҳволда (видео)
Фото:tergov.uz

02 июль куни соат 15:00 ларда Ғаллаорол тумани Оқтом МФЙ ҳудудидан ўтган 4Р-40 “Ғаллаорол-Ўсмат” йўлининг 40 км.да 35 ёшли Б.Р. “Nexia” русумли автомашинани Ғаллаорол йўналиши бўйича бошқариб бораётиб, автомобиль бошқарувини йўқотиб қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган 37 ёшли О.Х.нинг бошқарувидаги “Damas” русумли автомашина билан тўқнашиб йўл транспорт ҳодисасини содир этган.

Оқибатда, “Damas” русумли автомашина йўловчилари 42 ёшли Э.С., ва 47 ёшли Ш.Э.лар тан жароҳати олиб, ҳодиса жойида вафот этган.

 

“Nexia” русумли автомашина ҳайдовчиси Б.Р., йўловчиси 28-ёшли Ф.А. ва 15 ёшли Б.Н.лар Ғаллаорол туман тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимига ётқизилган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан Ғаллаорол тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 3-қисми “а” банди (одамлар ўлимига сабаб бўлган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ҳам жорий йилнинг 2 июль санасида Тошкентда «Спарк» ҳайдовчиси 2 ёшли болани уриб юборган ва болакай шифохонада ҳаётдан кўз юмгани ҳақида хабар берилган эди.

 

Ҳурматли йўл ҳаракати иштирокчилари, транспорт воситасини бошқараётганингизда амалдаги “Йўл ҳаракати қоидалари”га риоя қилишингизни сўраймиз, ўзингиз ва бошқаларнинг ҳаётига бефарқ бўлманг.

 

Covid-19 в Узбекистане
Заразились28535(+742)
Выздоровели19587(+804)
Умерли177(+6)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились28535(+742)
Выздоровели19587(+804)
Умерли177(+6)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ