Жамият

Икки вилоят йўлларида шовқин чиқарувчи чизиқларни синовдан ўтказиш бошланди

Тошкент ва Наманган вилояти йўлларида ҳайдовчиларни ҳушёрликка чақирувчи шовқин чиқарувчи термопласт йўл чизиқлари чизилмоқда.

Икки вилоят йўлларида шовқин чиқарувчи чизиқларни синовдан ўтказиш бошланди
Фото:Ички ишлар вазирлиги ЙҲХББ

Тошкент вилояти йўлларида татбиқ қилина бошланган шовқин чиқарувчи чизиқлар Наманган вилояти йўлларида ҳам чизилиши бошланган. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлигининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси хабар берди.

Хабарда айтилишича, бугунги кунда чарчоқ ҳолатида транспорт воситасини бошқариб, ўзи ва ўзгалар ҳаётини хавф остига қўйиб ҳаракатланаётган ҳайдовчилар кўплаб учрамоқда. Ушбу ҳайдовчилар томонидан турли кўринишдаги йўл-транспорт ҳодисалари ҳам содир бўлаётганлиги ҳеч кимга сир эмас. 

 

Тошкент вилоятида чизилгани каби Наманган вилояти йўлларида ҳам ҳайдовчиларни ҳушёрликка чақирувчи шовқин чиқарувчи термопласт йўл чизиқлари чизилмоқда.

 

Йўлда ҳаракатланиб келаётган ҳайдовчилар ушбу чизиқлар устидан ҳаракатланиб ўтган вақтида шовқин юзага келади ва чарчаган ҳайдовчи шовқинни эшитиб етарлича сергакланади.

 

Хабарда ушбу чизиқлар фақатгина йўл-транспорт ҳодисалари олдини олиш мақсадида чизилган бўлиб, синов тариқасида қўлланилиши маълум қилинган.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились28315(+522)
Выздоровели19291(+508)
Умерли175(+4)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились28315(+522)
Выздоровели19291(+508)
Умерли175(+4)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ