Ҳодисалар

Эркак 65 ёшли кишини темир арматура бўлаги билан уриб ўлдирди

Бухоро вилоятида икки нафар фуқаро ўртасида содир бўлган жанжалда, улардан бири вафот этди.

Эркак 65 ёшли кишини темир арматура бўлаги билан уриб ўлдирди
Фото:tergov.uz

2 июль куни соат 3:25да Бухоро вилояти Шофиркон тумани ИИБга туман касалхонаси томонидан 24 ёшли М.Ф. ва 65 ёшли Я.Н.лар жароҳат олиб, мурожаат қилганликлари тўғрисида хабар берилган.

 

ИИВ ҳузуридаги Тергов департаментининг хабарига кўра, мазкур хабар асосида ҳодиса содир бўлган жойга тергов-тезкор гуруҳи юборилган.

 

Олиб борилган терговга қадар текширувда, 2 июль куни соат 00:30да Я.Н. уйида М.Ф. билан спиртли ичимлик истеъмол қилган ҳамда ўрталарида келишмовчилик ва жанжал келиб чиққан.

Оқибатда Я.Н. уйида бўлган темир арматура бўлаги билан М.Ф.нинг бош қисмига уриб жароҳат етказган. 

 

Шундан сўнг, М.Ф. Я.Н.нинг қўлидан темир арматура бўлагини тортиб олиб, уни ҳам танасининг бош, кўкрак, қорин соҳаларига қасддан уриб, жароҳат етказган.

 

Я.Н. туман тиббиёт бирлашмасига олиб борилиб, кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан жонлантириш бўлимида вафот этган.

 

Ҳолат юзасидан М.Ф.га нисбатан ЎзР ЖКнинг 104-моддаси 3-қисми «д» банди (жабрланувчининг ўлимига сабаб бўлган қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились29225(+690)
Выздоровели20380(+793)
Умерли183(+6)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились29225(+690)
Выздоровели20380(+793)
Умерли183(+6)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ