Сиёсат

Эльмира Баситханова ССВга қайтди

Эльмира Баситханова яна Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

Эльмира Баситханова ССВга қайтди
Фото:UzNews.uz

Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 3 июлдаги тегишли қарорига асосан Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари лавозимига Баситханова Эльмира Иркиновна тайинланди. Бу ҳақида Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот котиби маълум қилди.

Э.Баситханова 1958 йилда туғилган. 1981 йилда Тошкент давлат тиббиёт институти (ҳозирги Тошкент тиббиёт академияси)ни тамомлаган, тиббиёт фанлари доктори. 

Тайинловга қадар Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам клиник шифохонасида фаолиятини бошлаган ва кўп йиллар бош шифокор сифатида, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси, сўнг Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари лавозимларида фаолият кўрсатган. Айни пайтга қадар Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келган.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились32837(+183)
Выздоровели25659(+0)
Умерли213(+2)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились32837(+183)
Выздоровели25659(+0)
Умерли213(+2)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ