Жамият

Молия вазирлигида қатор лавозим тайинловлари амалга оширилди

Молия вазирлигида Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи ҳамда Истеъмол бозори, транспорт, алоқа ва туризм соҳаларини молиявий тартибга солиш бошқармаси бошлиғи лавозимларига тайинлов амалга оширилди.

Молия вазирлигида қатор лавозим тайинловлари амалга оширилди
Фото:Sputnik

Молия вазирлигида қатор лавозим тайинловлари амалга оширилди.

 

Унга кўра, Бўриев Жасур Ғафурович Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

 

Жасур Бўриев 1988 йилда Сурхондарё вилояти, Олтинсой туманида туғилган. Маълумоти олий, 2010 йилда Тошкент молия институтини тамомлаган. 

 

Тайинловга қадар, Ж.Бўриев Давлат бюджети бош бошқармаси Бюджетни тузиш ва ғазначилик ижроси, ички аудит ва молиявий назорат услубиёти бошқармаси Давлат бюджетини тузиш жараёнини такомиллаштириш бўлими бошлиғи лавозимида самарали фаолият юритган.


Шунингдек, Астанов Зафар Муродиллаевич Истеъмол бозори, транспорт, алоқа ва туризм соҳаларини молиявий тартибга солиш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

 

Зафар Астанов 1981 йилда Самарқанд вилояти, Иштихон туманида туғилган, миллати ўзбек. Маълумоти олий, 2003 йилда Самарқанд кооператив институти ва 2005 йилда Тошкент Давлат иқтисодиёт университетларини тамомлаган.

 

З. Астанов тайинловга қадар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Истеъмол бозори, транспорт, алоқа ва туризм соҳаларини молиявий тартибга солиш бошқармаси бошлиғи ўринбосари - Транспорт, коммуникация ва туризм соҳаларини комплекс таҳлили, молиявий ва нархларни тартибга солиш бўлими бошлиғи лавозимида самарали фаолият юритган.  

Covid-19 в Узбекистане
Заразились28315(+522)
Выздоровели19291(+508)
Умерли175(+4)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились28315(+522)
Выздоровели19291(+508)
Умерли175(+4)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ