Жамият

Самарқандда пул эвазига ОТМга ўқишга киритиб қўймоқчи бўлган ўқитувчилар ушланди

Самарқанд давлат университетига ўқишга кириш нархи $6000 этиб белгиланган, Самарқанд ветеринария медицинаси институтига эса — $5000.

Самарқандда пул эвазига ОТМга ўқишга киритиб қўймоқчи бўлган ўқитувчилар ушланди

Самарқандда ОТМга ўқишга киришдаги коррупция билан боғлиқ бир нечта ҳолат аниқланган.

 

Хусусан, 1 июль куни Самарқанд вилоят ИИБга 25 ёшли Б.Б. фуқаро Х.Ж. уни танишлари орқали Самарқанд ветеринария медицинаси институтига $5000 эвазига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилаётгани бўйича ариза берган.

 

Аризага асосан, 2 июль куни Самарқанд вилояти ИИБ ЖҚБ коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ва ДХХ Самарқанд вилоят бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда 37 ёшли Х.Ж. 5000 долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд вилояти ИИБ ҳузуридаги тергов бошқармаси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Яна бир тезкор тадбир давомида Самарқанд давлат университети ходимлари ва 2020/2021 ўқув йили учун қабул комиссиясининг аъзоси пора олаётганларида қўлга олинган. Фуқаролар икки нафар абитуриентга 6000 доллар эвазига ушбу ОТМга ўқишга киритиб қўйишни айтишган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, мазкур ишга алоқадор бошқа шахсларни аниқлаш бўйича ҳам ишлар олиб борилмоқда.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились31747(+443)
Выздоровели23704(+712)
Умерли204(+4)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились31747(+443)
Выздоровели23704(+712)
Умерли204(+4)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ