Жамият

ДТМ: “Давлат тест марказининг журналистлардан қўрқадиган жойи йўқ...”

Давлат тест маркази сўнгги кунларда интернет саҳифаларида тарқалган халқ тилида “Х-вариант” деб номланувчи “шпаргалка”ни ёдлатиш бошлангани ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди.

ДТМ: “Давлат тест марказининг журналистлардан қўрқадиган жойи йўқ...”
Фото:Жамшидбек Одилов

Давлат тест маркази сўнгги кунларда интернет саҳифаларида тарқалган халқ тилида “Х-вариант” деб номланувчи “шпаргалка”ни ёдлатиш бошлангани ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди.

 

ДТМ расмий муносабати аввалида маҳаллий Телеграм каналларнинг бирида қўйилган “ДТМнинг журналистлардан қўрқувига сабаб нима?” сарлавҳали мақоласи таҳлилига ўрин беради.

 

Мазкур сарлавҳали мақолада муаллиф интервью илинжида Давлат тест маркази билан боғланган бўлсада, бир ҳафтадан буён жавоб ололмагани ҳақида ёзади.

“Одатда, бирор ташкилот интервью беришдан қочса, ўша ерда журналистлардан сир тутиладиган қандайдир қинғир иш бўлади”, дейди муаллиф ўз хулосасида.

Давлат тест маркази мазкур мақола юзасидан муносабат билдирар экан, ДТМ ҳамиша оммавий ахборот воситалари вакиллари билан ҳамкорликдан манфаатдор эканлигини ва айни дамда ҳам бунга тайёрлигини айтади.

“Шу ўринда қайд этиш керак, бирор журналистнинг Давлат тест марказида интервью олиш масаласи ҳал этилмаган ҳолат ҳозирга қадар кузатилмаган, бу рўй бермайди ва журналистлардан қўрқадиган жойи ҳам йўқ”, дейилади ДТМ муносабатида.

Шунингдек, марказ ижтимоий тармоқ саҳифаларидаги «Х-вариант»лар ҳақида айтилган «Жасорат» мақоласи хусусида ҳам тўхталиб ўтган. 

 

Унда айтилишича, «Х-вариант»лар тўғрисидаги хабарлар асоссиз, ва “бу пайтда жиғилдони амри билан турли “ҳожатбарорлар” кўпайишини” ҳам истисно қилиб бўлмайди.

“Олдинги мақолаларимизда ёзганимиздек, Сиз билан бўлмаган, юз бермаган ҳолатлар бўйича ёзишаверишга, ҳақиқатан ҳам вақтимиз йўқ, айниқса, ҳозирги тайёргарлик мавсумида”, дейилади Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази матбуот хизмати хабарида.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились31747(+443)
Выздоровели23704(+712)
Умерли204(+4)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились31747(+443)
Выздоровели23704(+712)
Умерли204(+4)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ