Жамият

Кушербаев Олий суд раиси ўринбосарининг Бўстонлиққа ташрифини «тушунарсиз ва ҳавотирли» деб атади

Кеча, 2 июль куни “Чорвоқ” эркин туристик зонаси дирекцияси томонидан Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманига «снос»лар бўйича пресс-тур уюштирилган эди.

Кушербаев Олий суд раиси ўринбосарининг Бўстонлиққа ташрифини «тушунарсиз ва ҳавотирли» деб атади
Фото:Пресс-турдан фото

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев ўзининг телеграмдаги каналида яна бир бор «снос» масаласига тўхталиб ўтди.

 

Депутат кеча Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманига уюштирилган пресс-турга эътибор қаратиб, ундаги Олий суд раиси ўринбосарининг иштирокини «тушунарсиз ва ҳавотирли» деб атади.

 

«Кеча Бўстонлиқ туманидаги «снос»лар бўйича пресс-тур бўлиб ўтибди. Бу жуда яхши. Бироқ буни кўриб бир қатор тушунарсиз ва ҳавотирли саволлар пайдо бўлаяпти. 

Масалан, пресс-турда Олий суд раиси ўринбосарининг «снос» масаласида тушунтириш бериши ва шу ернинг ўзидаёқ «снос» қилаётганларнинг ёнини олиб, одамларни ноқонуний қурилма қурганлигини айтиб, айбдор қилишга интилиши мустақил суд учун ғалати эмасми? Бу суд ҳокимиятининг ижро ҳокимиятига адвокатлик қилаётганига, жойига бориб унинг топшириқларини сўзсиз бажараётганига ўхшамаяптими?» дейди у ўз хавотирини билдириб.

 

Расул Кушербаев бироз аввал айни шу масалада судьялар билан бўлган ўзаро муносабати ҳақида гапирар экан, «судьялар ҳоким ва прокурорларни дўқига жавобан одамларни уй жойларини бузишга қарор чиқариб юбораётгани» ҳақида ёзганида айнан Олий суддаги ўша масъулларнинг унга хато қилганини айтиб, қандай гапириш кераклигини ўргатмоқчи бўлганини айтади.

 

«Лекин мен осмондан олмадим: айрим судьялар журъатсизлик қилаяпти, гах, деса қарор чиқариб, бир жойларга югуриб ҳам бораяпти», дейди у. 

 

Депутатнинг Бўстонлиқдан «снос» масаласида шикоят қилиб келган фуқаролардан иқтибос келтиришича, прокурор ва судьялар – ҳаммаси бир бўлиб, уйига келиб, жойида суд қилишибди, мулк ҳуқуқи бор қарорларини нима қилиб бўлса ҳам йўққа чиқаришибди. 

 

«Ҳавотирли томони бу каби одамларни уйини бузиб норозилик ва қарғиш олиш Президент ислоҳотларига, минглаб қулай уй жой қуриб, халқни рози қилишга бўлган ҳаракатларига қарши яширин уюштирилаётган ишга ўхшаяпти. Буни оддий одамлар ҳам гапиришни бошлади. Келгуси авлодлар бу даврни «энг кўп уйлар бузилган давр», деб эслашлари мумкин. Бу эса тарих учун жуда ёмон», дейди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев. 

 

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 30 июнь санасида Президент Шавкат Мирзиёев судлар мустақиллигини таъминлашга оид йиғилиш ўтказган ва унда мулкдорлар ҳуқуқларини муҳофаза қилиш, мулк ҳуқуқини бекор қилиш фақат суд томонидан амалга оширилишини билдириб ўтган эди.

 

Маълумот учун, Бўстонлиққа уюштирилган пресс-турда Олий суд раисининг ўринбосари – фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси Ёдгоров Холмўмин Буврабоевич иштирок этган.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились66801(+96)
Выздоровели63978(+0)
Умерли564(+1)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились66801(+96)
Выздоровели63978(+0)
Умерли564(+1)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ