Жамият

Тошкентдаги ўқув марказлари фаолиятига рухсат берилди

Тошкент шаҳар ҳокимлигида бўлиб ўтган шаҳар ҳокими ва нодавлат таълим муассасалари раҳбарлари иштирокидаги учрашувда Тошкент шаҳрида фаолият юритаётган ўқув марказлари фаолиятига оид айрим масалалар муҳокама қилинди.

Тошкентдаги ўқув марказлари фаолиятига рухсат берилди
Фото:Inter Nation English School

Тошкент шаҳар ҳокимлигида шаҳар ҳокими, унинг ўринбосарлари ҳамда Тошкент шаҳрида фаолият юритаётган ўқув марказлари раҳбарлари иштирокида учрашув бўлиб ўтди.

 

Йиғилишда нодавлат таълим муассасалари фаолиятини давом эттириш масаласи атрофлича муҳокама қилинди.

 

Пандемия сабаб барча соҳа ва тармоқлар қатори нодавлат таълим муассасалари фаолияти ҳам тўхтаб қолган эди. Карантин талабалари юмшатилгач эса, барча санитария-гигиена қоидалари талабларига риоя этилгани ҳолда уларнинг фаолиятини тиклашга рухсат берилди.

 

Бу йўналишда фаолияти юритаётган тадбиркорлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олиш билан бирга уларни қийнаб келган муаммолар бўйича ҳам ҳокимлик мутасаддиларидан кўрсатмалар олдилар. 

 

Шунингдек, йиғилишда 2020 йил 16 июндаги «Хизматлар соҳасини қўллаб-қувватлаш сора тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарори асосида имтиёзли кредитлар берилиши, бунинг учун тижорат банкларига Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси томонидан 100 млн. АҚШ доллари эквиваленти миқдорида ресурс маблағлари ажратилгани ҳам таъкидлаб ўтилди. 

 

Ҳокимлик томонидан нодавлат таълим билан шуғулланаётган ишбилармонлар учун катта бир марказ қуриш, бу ерда илм, фан ва касб-ҳунар ўрганиш учун барча шарт-шароитларни яратиш таклифи берилди.

 

–  Шу ерда ер ажратилиб, алоҳида ўқув биноси қуриб берилса, хурсанд бўлардик. Масалан, бизнинг марказимизда ҳозирги кунда 150 нафарга яқин аутизм касаллиги билан оғриган ўқувчиларга таълим бериб келинаётган бўлса, янги марказга кўчиб ўтсак 500 нафаргача ўқувчиларни қамраб олиш имконияти туғилади, - дейди «Зарафшон» нодавлат таълим муассасаси раҳбари Жавлон Зокиров.

 

 

Covid-19 в Узбекистане
Заразились27793(+746)
Выздоровели18783(+732)
Умерли171(+6)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились27793(+746)
Выздоровели18783(+732)
Умерли171(+6)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ