Жамият

Чилонзорда тадбиркорга бўш ерни 1,4 миллион долларга пулламоқчи бўлган амалдорлар қўлга тушди

Чилонзор туманидаги 1 гектар бўш ер майдонини 1 млн. 400 минг АҚШ долларига пулламоқчи бўлган туман ҳокимияти ходими ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Капитал қурилиш бош бошқармасида ишловчи мансабдор шахс қўлга олинди.

Чилонзорда тадбиркорга бўш ерни 1,4 миллион долларга пулламоқчи бўлган амалдорлар қўлга тушди
Фото:Видеодан кадр

Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Капитал қурилиш бош бошқармасида ишловчи мансабдор шахс ўз хизмат мавқеидан фойдаланиб, Чилонзор туманидаги кўп қаватли уйлар оралиғида жойлашган 1 гектар бўш ер майдонини тадбиркорлик билан шуғулланмоқчи бўлган фуқарога расмийлаштириб беришни ваъда қилади ва эвазига 1 млн. 400 минг АҚШ доллари сўрайди.

 

ДХХ Тошкент шаҳар бошқармаси ходимларининг шаҳар прокуратураси ва ички ишлар бош бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказган тезкор тадбири давомида мазкур шахс келишилган пулдан 50 минг АҚШ долларини олаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.
Аммо дастлабки суриштирув давомида, қўлга олинган шахс ушбу пул маблағларини Чилонзор тумани ҳокимлигида бўлим бошлиғи вазифасида ишловчи раҳбар ходимга бериши кераклиги маълум бўлгач, тезкор тадбир давом эттирилиб, у ҳам 50 минг АҚШ долларини олаётган вақтида қўлга олинди.

 

Раҳбарлик “қимматга” тушди

 

Шунингдек, бундай ноқонуний ҳолат Тошкент вилоятида ҳам қайд этилди. Хусусан, Янгийўл туман ички ишлар бўлимининг майор унвонидаги масъул ходими маҳаллий фуқарони “Чинобод нефть база” масъулияти чекланган жамиятининг филиалларидан бирига раҳбарликка тайинланишида ёрдам беришини айтиб, бунинг учун ундан 50 минг АҚШ доллари талаб қилади.
ДХХ ходимларининг Прокуратура органлари билан ўтказган тезкор тадбири давомида у келишилган пулдан 10 минг АҚШ долларини Тошкент шаҳрида жойлашган Ички ишлар вазирлиги марказий госпитали ёнида олаётган вақтида ушланди.

 

Ҳозирда аниқланган барча ҳолатлар юзасидан Жиноят Кодексининг тегишли моддаларига асосан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари доирасида ушбу ноқонуний ишларга алоқадор бўлган шахсларни аниқлаш бўйича тегишли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

 

 

Covid-19 в Узбекистане
Заразились30197(+279)
Выздоровели21316(+0)
Умерли190(+2)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились30197(+279)
Выздоровели21316(+0)
Умерли190(+2)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ