Жамият

Наманганлик оилада бир йўла 4 нафар ўғил фарзанд дунёга келди

Наманганлик 30 ёшли она тўрт нафар чақалоқни дунёга келтирди. Барча чақалоқларнинг соғлиғи жойида эканлиги айтилди.

Наманганлик оилада бир йўла 4 нафар ўғил фарзанд дунёга келди
Фото:Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Наманган вилояти Поп туманида яшовчи Ҳозировлар хонадонида бир йўла 4 нафар чақалоқ дунёга келди. Уларнинг отаси Баҳодир Ҳозиров 31 ёшда бўлса, онаси Мадина Икрамова 30 ёшда бўлиб, тўйлари 2016 йил 26 октябрда бўлган. 

– Онага туғруқ жараёнига қадар замонавий перинатал технологиялар бўйича барча замонавий ёрдам кўрсатилди, – дейди вилоят перинатал маркази директори Ирода Муҳитдинова. – Болаларни соғ-саломат она қўлига топшириш мақсадида тажрибали шифокорларимиз билан туғруқ режасини тузиб олдик. Туғруқ жараёни учун барча зарур ҳозирликлар кўрилди. Ҳар бир болага тўлиқ тиббий ёрдам кўрсатиш учун алоҳида мутахассислар ва аппаратлар тайёрланди. Натижада мураккаб амалиёт самарали якунига етказилди.

 

Маълум бўлишича, 1-бола 902 грамм, 2-бола 1360 грамм, 3-бола 1701 грамм, 4-бола эса 1400 граммни ташкил этган.

 

«Айни пайтда онанинг ҳам, чақалоқларнинг ҳам аҳволи яхши бўлиб, марказ шифокорлари назоратида малакали тиббий хизмат кўрсатилмоқда», дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабарида.  

Covid-19 в Узбекистане
Заразились26301(+748)
Выздоровели17262(+755)
Умерли159(+6)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились26301(+748)
Выздоровели17262(+755)
Умерли159(+6)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ