Жамият

Бухорода “Cobalt” ва юк машинаси иштирокида ЙТҲ содир этилди. Қурбонлар бор

Пешкў тумани ҳудудидан ўтувчи А-380 йўлининг Хоразм – Бухоро йўналишида 21 ёшли ҳайдовчи Ҳ.С. бошқарувида бўлган “Cobalt” юк автомашинасининг орқа қисмига бориб урилган. Енгил автомобилдаги уч киши ўлган.

Бухорода “Cobalt” ва юк машинаси иштирокида ЙТҲ содир этилди. Қурбонлар бор
Фото:Тергов департаменти

Кеча, 2020 йилнинг 01 июль куни соат 07:00 да 21 ёшли ҳайдовчи Ҳ.С. бошқарувида бўлган “Cobalt” русумли автомашинани Бухоро вилоят Пешкў тумани ҳудудидан ўтувчи А-380 йўлининг Хоразм-Бухоро йўналиши бўйлаб бошқариб бориб, ушбу йўлнинг 395-километрида, ўзи билан бир йўналишда, олдинда ҳаракатланиб бораётган 52 ёшли Ю.Ш., нинг бошқарувида бўлган “Mercedes-Benz 1841 LS”  русумли юк автомашинасининг орқа қисмига урилиб, йўл транспорт ҳодисасини содир этган. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти Матбуот хизмати хабар берди.

Оқибатда “Cobalt” автомашина ҳайдовчиси Ҳ.С. ва йўловчи сифатида кетаётган 22 ёшли С.Й. ҳамда 50 ёшли П.Н., лар ҳодиса жойда вафот этган.

Ушбу ҳолат бўйича Пешкў туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда жиноят иши бўйича Бухоро вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Covid-19 в Узбекистане
Заразились30197(+279)
Выздоровели21316(+0)
Умерли190(+2)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились30197(+279)
Выздоровели21316(+0)
Умерли190(+2)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ