Жамият

Тошкентда бир ой ичида спа-салон кўринишидаги 35та фоҳишахона аниқланди

Тошкент шаҳар ИИББ ўтган ой ичида бажарилган ишлар ҳақида маълумот берди.

Тошкентда бир ой ичида спа-салон кўринишидаги 35та фоҳишахона аниқланди
Фото:Тошкент шаҳар ИИББ

Тошкент шаҳар ИИББнинг хабарига кўра, июнь ойида гиёҳвандлик воситалари ва уларнинг аналоглари, психотроп моддалар ва кучли таъсир қилувчи воситаларнинг ноқонуний савдоси билан боғлиқ 162та жиноят қайд этилган.

 

«Қорадори-2020» профилактик операцияси доирасида ўтказилган тезкор тадбирларда 817 гр. - опий, 232 гр. - гашиш, 4763 гр. - марихуана, 2470 гр. - кўкнор ва 1465 гр. - бошқа турдаги гиёҳвандлик воситалари олиб қўйилган.

 

Бундан ташқари, ноқонуний савдодан 11та кучли таъсир қилувчи воситалар олиб қўйилган, уларнинг савдоси учун ЎзР ЖКнинг 251-1 моддасида («Кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш») жавобгарлик кўзда тутилган: 5348та «Тропикамид», 517та «Регапен», 537та «Лирика». Натижада ЎзР ЖКнинг 270, 273 ва 276-моддалари билан 151та жиноят иши қўзғатилган.

 

Шунингдек, массаж ёки спа-салонлар кўринишида ташкил этилган фоҳишахоналарни аниқлаш бўйича доимий ишлар олиб борилмоқда. Натижада июнь ойида 35та фоҳишахона аниқланган. Уларни ташкил этган ва қўшмачилик билан шуғулланган шахсларга нисбатан ЎзР ЖКнинг 131 моддаси («Қўшмачилик қилиш ёки фоҳишахона сақлаш») бўйича жиноий ишлар қўзғатилди.

 

Ўтган ой давомида бир қатор маъмурий назорат қоидаларини бузиш ҳолатлари аниқланиб, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266 моддаси бўйича 21та жиноий ишлар қўзғатилган.

 

Шунингдек, бир ой ичида шаҳар кўчаларида ва жамоат жойларида 2773та пичоқ, 63та бита, 14та кастет, 2та резин таёқ, 4та заточка, 3та болта ва бошқа турли хил чивиқлар, қўлбола таёқлар ва бошқа мосламалар топилган.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились32215(+232)
Выздоровели24090(+0)
Умерли208(+2)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились32215(+232)
Выздоровели24090(+0)
Умерли208(+2)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ