Жамият

Ер талашган яккабоғлик аёл ўзига ўт қўйиб, ҳалок бўлди

Қашқадарё вилоят прокуратураси яккабоғлик аёл қўшнилари билан ер талашиш натижасида ўзига ўт қўйиши ортидан ўлганини тасдиқлади. Ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Ер талашган яккабоғлик аёл ўзига ўт қўйиб, ҳалок бўлди
Фото:Ozodlik.org

Кеча, 1 июль куни ижтимоий тармоқларда қўшнилари билан ер масаласида келишмовчилиги бўлган яккабоғлик 43 ёшли аёл ўз жонига қасд қилганлиги ҳақида хабарлар тарқалди.

 

Интернет манбаларида “ерини қўшнилари ноқонуний олиб қўйганига норозилик билдирган 43 яшар яккабоғлик аёл ўзига ўт қўйиб ҳалок бўлгани” ҳақида айтилган мазкур воқеа юзасидан Қашқадарё вилояти прокуратураси расмий баёнот берди.

 

«Аяжон, мен ўлмайман, буларни қўрқитмоқчи эдим, деяпти қизим...»

 

Мазкур ҳолат ҳақида тарқалган хабарларга марҳума М.А.нинг онасидан олинган интервью ҳам илова қилинган бўлиб, унда онаси қуйидагиларни маълум қилади:

 

– Қизим қўшниси Қ.П. (эркак киши, - таҳр.) билан 5 метр ер учун 5 йилдан бери жанжаллашиб келарди. Қ.П. ўша жанжалли ерни қизимнинг пахтага кетган пайтидан фойдаланиб, ўзининг ерига қўшиб, девор билан ўраб олган. Қизим қайтиб келгандан кейин прокуратурага, ҳокимиятига, судга мурожаат қилган, аммо суднинг аёл фойдасига чиқарган қарори ижро этилмаган.

 

Марҳуманинг онасига кўра, узоқ вақт давом этган можаро жорий йилнинг 26 июнь куни қизининг ўзига ўт қўйишигача етиб борган.

 

«Аяжон, мен ўлмайман, буларни қўрқитаман дегандим, деяпти қизим...», - дейди онаси.

 

Марҳуманинг танаси алангадан 96 фоиз куйган

 

Вилоят прокуратурасининг маълум қилишича, мазкур ҳолат юзасидан Яккабоғ тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ўтказилиб, шу куни ЖКнинг 103-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. 

 

Аниқланишича, фуқаро М.А. қўшниси П.Қ. ва Э.П.лар (эркак киши, - таҳр.) билан ер масаласида ўзаро жанжаллашиб келгани сабабли, жорий йилнинг 26 июнь куни фуқаро Э.П.нинг “Оқтош” МФЙ раисига қилган мурожаати асосида маҳалла раиси Қ.Кенжаев, “Ермулк-кадастр” ДК Яккабоғ тумани филиали мутахассиси Б.Хушмуродов ва туман ИИБ профилактика инспектори М.Эгамбердиевлар низоли ер участкасига келишиб, улардан ерга оид ҳужжатлари сўрашганида, М.А. яшаш уйи ҳовлисига кириб, устига бензин сепиб чиқиб, қўлидаги гугурт билан ўзига ўзи ўт қўйган. 

 

Яккабоғ тумани тиббиёт бирлашмасининг маълумотномасида, фуқаро М.А.нинг олган тан жароҳати тананинг алангадан 96 фоиз, III-IV даражали куйиш кўринишида эканлиги кўрсатилган.

 

М.А.га шифокорлар томонидан барча тиббий ёрдамлар кўрсатилган бўлишига қарамасдан, у бир кундан сўнг, яъни 27 июнь куни вафот этган. 

«Ҳозирда жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда», дейилади вилоят прокуратураси матбуот хизмати хабарида.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились30609(+691)
Выздоровели22042(+726)
Умерли194(+6)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились30609(+691)
Выздоровели22042(+726)
Умерли194(+6)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ