Сиёсат

Президент Администрациясида қатор тайинловлар амалга оширилди

Шавкат Мирзиёевнинг «Ўзбекистон Республикаси Президент Администрацияси Ижро этувчи аппаратида ходимларини лавозимга тайинлаш тўғрисида»ги фармойиши эълон қилинди.

Президент Администрациясида қатор тайинловлар амалга оширилди
Фото:president.uz

Президент Администрациясида бир қатор тайинловлар амалга оширилди.

 

Бу борада Президентнинг «Ўзбекистон Республикаси Президент Администрацияси Ижро этувчи аппаратида ходимларини лавозимга тайинлаш тўғрисида»ги фармойиши эълон қилинди. Унга кўра, –
 
Дилноза Муродовна Зиямухамедова оммавий ахборот воситалари, телевидение ва матбуотни ривожлантириш шўъбаси мудири лавозимига тайинланди. Шунингдек, у Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг ўринбосари вазифасини вақтинча бажаради.
 
Бунга қадар Дилноза Зиямухамедова АОКАнинг Оммавий коммуникациялар масалалари бўйича маркази бошлиғи лавозимида ишлаб келган. 

 

Ғуломжон Хурсандович Самадов тадбирлар ёритилишини тайёрлаш шўъбаси мудири лавозимига тайинланди.

 

Бунга қадар Ғуломжон Самадов Халқаро пресс-клуб модератори вазифасида ишлаб келаётган эди.
 
Носиржон Жамолиддинович Жўраев таҳлилий материалларни тайёрлаш ва Администрация бўлинмалари фаолиятини мувофиқлаштириш шўъбаси етакчи консультанти лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ижро этувчи аппарати оммавий ахборот воситалари, телевидение ва матбуотни ривожлантириш шўъбаси мудири лавозимидан озод этилди.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились26301(+748)
Выздоровели17262(+755)
Умерли159(+6)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились26301(+748)
Выздоровели17262(+755)
Умерли159(+6)
комментарии
Kamol Ruzimov
2 июля, 09:11
Янги тайинловлар соҳа ривожига катта ҳисса қўшишига умид билдириб, лавозим эгаларини мартабалари билан қутлаймиз
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ