Жамият

“Пластик”да тўланганда нархларни сунъий равишда оширганлик учун жарима белгиланмоқда

Харид вақтидаги тўловларнинг нақд ёки пластик карта орқали амалга оширилишига қараб нархларни сунъий равишда оширганлик учун сотувчи (хизмат кўрсатувчи)ни маъмурий жавобгарликка тортишга оид Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси эълон қилинди.

“Пластик”да тўланганда нархларни сунъий равишда оширганлик учун жарима белгиланмоқда
Фото:Uznews.uz

Харид вақтидаги тўловларнинг нақд ёки пластик карта орқали амалга оширилишига қараб нархларни сунъий равишда оширганлик учун сотувчи (хизмат кўрсатувчи)ни маъмурий жавобгарликка тортишга оид тартиб жорий этилиши мумкин.


Бу борада «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш
ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонун лойиҳаси эълон қилинди.
 

Мазкур Қонун лойиҳаси билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчаларга кўра, эндиликда –

   
товарлар нархини ҳамда кўрсатилаётган хизматлар ҳақини нақд пул маблағлари ёки пластик карточкалар бўйича тўлаш шаклига қараб уларни сунъий равишда ошириш ёки пасайтириш –
базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз баравари миқдорида жарима солинишига сабаб бўлади.
    
Ушбу кодекснинг 168-моддаси эса қуйидаги таҳрирда баён этилади:

 

«168-модда. Бозорларда савдо қилиш ҳамда савдо фаолиятини ташкил этиш қоидаларини бузиш 

 

Бозорларда савдо қилиш ҳамда савдо фаолиятини ташкил этиш қоидаларини бузиш –
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг иккидан бир қисми, мансабдор шахсларга ўн баравари миқдорида жарима жазоси қўлланишига сабаб бўлади».

Covid-19 в Узбекистане
Заразились26804(+503)
Выздоровели17838(+576)
Умерли161(+2)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились26804(+503)
Выздоровели17838(+576)
Умерли161(+2)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ